Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЧОРВАЧИЛИК: ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР ҲАЁТГА

ЧОРВАЧИЛИК: ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР ҲАЁТГА

3-02-2020, 11:21
Автор: User
Просмотров: 159
Комментариев: 0
Версия для печати

 

  Чорвани оила баракаси, дейишади. Чиндан ҳам, ҳовлисида битта соғин сигири бор хонадоннинг дастурхони файзли, қўшимча даромади бўлади. Юртимизда чорвачиликни ривожлантириш, тадбиркорликни йўлга қўйиш устувор вазифалардан саналади. Мақсад аҳолининг арзон, сифатли гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлашдир.

   Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 июлдаги619-сонли қарорига асосан ўтган йили Зомин ва Зарбдор туманларида гўшт-сут йўналишини ривожлантиришга қаратилган агросаноат кластерини ташкил этиш ишлари бошлаб юборилди. Вилоятимиз наслли қорамоллар сонини ошириш, ички ва ташқи бозорда сифатли гўшт-сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш, йирик шохли чорва молларининг сермаҳсул зотлари, шу жумладан, гўшт йўналишидаги зотларни кўпайтириш режалаштирилган эди. Бу эса экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қишлоқда янги иш ўринлари ташкил этишда дастуриламал бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

   Ўтган йили Jizzax organic масъулияти чекланган жамият фаолияти йўлга қўйилди. Бунинг учун хорижий инвесторлар кўмагида 120 миллион евро миқдорида инвестиция ҳамда 11 минг гектар ер майдони ажратилди.

   30 январь куни вилоят ҳокими Эргаш Салиев йирик инвестиция лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида ушбу масъулияти чекланган жамият кластерининг агросаноат комплексида бўлди. Ушбу агросаноат кластери фаолиятини йўлга қўйиш гўшт ва сут маҳсулотлар ишлаб чиқариш қамраб олади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қорамолларнинг умумий сони 10 минг бошдан ошади. Йилига 2,5 минг тонна гўшт етиштирилади.

   Агросаноат комплексида айни пайтда ем-хашак сақлаш учун тўртта иншоот қуриб битказилди. Пичан ғамлашга ўнта майдон ҳозирланди. Тўртта чорвачилик корпуси қурилиши давом этмоқда. Ушбу биноларнинг дастлабки босқичи жорий йилнинг июнь ойида фойдаланишга топширилади. Ҳозирда Европадан 500 бош абердин-ангус зотли қорамоллар келтирилди. Яқин кунларда Россия ва АҚШдан яна 6 минг бошқорамол келтирилади.

   Вилоят ҳокими Э.Салиев қурилиш ишлари билан танишар экан, сутчилик фирмасига голштинг зотли 2 минг бош қорамол келтирилишини таъкидлади. Улар учун сақланиш, сайр қилиш учун шароитлар, ҳайвонларни стрессга туширмаслик учун озиқлантириш, соғиш, иқлим шароити, уруғлантириш, тозалаш, саломатлигини назорат қилиб бориш робитлаштирилади. 70 гектар бўрдоқичилик майдони ҳам ташкил этилади.

   - Бу лойиҳа вилоятимизда чорвачилик фермер хўжаликларифаолиятини янги босқичга олиб чиқади, - дейди Jizzax organic масъулияти чекланган жамияти директори Ҳикматилла Каримов. -Иш шароитини яратиш мақсадида ҳудудда кичик шаҳарча қуриш ва инфратузилманийўлга қўйишни ҳам режалаштирганмиз.

   Ҳозирда агросаноат комплексида селекция-генетика маркази ташкил этилди. Бу ерда маҳаллий ҳайвонлар генафондини яхшилаш мақсадида гўшт-сут етиштиришга мўлжалланган юқори маҳсулдор бўлган Абердин-Ангус, Герефорд, Wagyu ва Жерси насллари билан чатиштирилади ва насл олинади. Ушбу марказда маҳаллий фермерлар ҳам ўқитилиб, уларга чорвачилик ва кичик безнеснинг имкониятлари ўргатилади. Наслли қорамол геномини баҳолаш амалиёти, насллар жинсини бошқариш усуллари, илғор эмбрионлар ва трансплантациявий технологиялар ҳам қўлланилади. Буларнинг барчаси юқори кўрсаткичларга эга чорва наслини яхшилашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.