УСТУВОР МЕҲНАТ —САМАРАЛИ ФАОЛИЯТВилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг VII мажлисида бирлашманинг 2019 йилги фаолияти якунлари ва 2020 йилдаги устувор вазифалари муҳокама этилди. Барча соҳаларда ғалвир сувдан кўтарилиб, ишлар сарҳисоб этилди, янги режалар белгилаб олинди. Якунланган 2019йилвилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси учун ўта сермаҳсул, қувончли ва муваффақиятли йил бўлди десак, янглишмаймиз. Рақамларга мурожаат қилсак. 2019 йилда 12063 та юридик мақомга эга бўлган корхона, ташкилот, муассасаларда жамоа шартномалари қабул қилинди. Бундан ташқари бирлашма томонидан 1006 та бошланғич касаба уюшма ташкилотларига амалий ҳамда услубий ёрдам кўрсатилди. Ходимларга қулай ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиб берилиши устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш доирасида 38 та ташкилот ва корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатлари ўрганилди, 83 та назорат профилактика ишлари олиб борилди. Ўрганишлар натижасида кўплаб камчиликлар аниқланди. Якунланган йилда санаторийларга 1366 та йўлланмалар берилди. —Янги йилда тармоқ корхона ва ташкилотларида меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қоидаларига риоя этилиши юзасидан назорат янада кучайтирилади,—дейди вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раисининг ўринбосари Аъзам Ихтиёров. — Тармоқ ташкилотларида меҳнат қилаётган аёлларнинг меҳнат шароитларини яхшилашга кўмаклашиш, уларнинг меҳнати ва соғлиғини муҳофаза қилиш устувор вазифаларимиздан бири бўлиб қолади. Мажлис сўнгида кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. Муқимбой ИСМОИЛОВ. Рейтинг статьи:
|
Бизнинг
танлов
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
|
ЯНГИЛИКЛАР
СЎНГГИ
ТОП
ИЗОҲЛАНГАН
17:03
Шартнома қачон бекор қилинади? 010:03
ЮЗ ҲУНАР ОРТИДАН ҚУВАЁТГАН ҚИЗ 011:03
Ер ости йўли барпо этилади 011:03
Янги лойиҳа импортни камайтиради 015:03
ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ 011:03
КОРЕЯЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР ЖИЗЗАХДА 015:01
ОҚ ЙЎЛ, ЁШ МУТАХАССИСЛАР! 011:02
“So‘g‘diyona”ning ilk g‘alabasi 012:02
БАЗАЛЬТДАН АРЗОН МАҲСУЛОТ 011:03
Янги лойиҳа импортни камайтиради 012:11
ЯНГИОБОДЛИК ЁШ ТАДБИРКОР 012:11
ИСМАТ АКАНИНГ ИССИҚХОНАСИ 012:11
МУСТАҲКАМ ОИЛА –ЖАМИЯТ КЎЗГУСИ 009:01
ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ 017:03
Шартнома қачон бекор қилинади? 015:03
ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ 011:03
КОРЕЯЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР ЖИЗЗАХДА 010:03
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ—ОЛИЙ ҚАДРИЯТ 0ОПРОС
Cайт ҳақида фикрингиз
|