Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ТАДБИРКОР МАНФААТИ ҲИМОЯДА

ТАДБИРКОР МАНФААТИ ҲИМОЯДА

29-01-2020, 09:42
Автор: User
Просмотров: 579
Комментариев: 0
Версия для печати

Биринчи марта тадбиркорларга ички бозорда сотган маҳсулоти бўйича қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш тартиби жорий этилмоқда. Ҳозиргача бу тартиб фақат маҳсулот экспорт қилинганда қўлланар эди. Бунинг ҳисобидан тадбиркорлар ихтиёрида 3,4 триллион сўм ёки ўтган йилга нисбатан 2,5 баробар кўп маблағ қолади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг

Олий Мажлисга Мурожаатномасидан.


   Давлатимиз томонидан тадбиркорлар фаолияти қўллаб-қувватланаётганлиги, соҳага бўлган энг юқори даражадаги эътибор, имтиёз ва преференцияларнинг янада кенгайтирилаётганлиги кичик бизнеснинг жадал ривожланишига ижобий таъсир кўрсатаётир. Хусусий мулкнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган самарали чора-тадбирлар натижасида хусусий секторнинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўрни ва роли мунтазам ўсиб бормоқда.

   Шунга қарамасдан ҳудудларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида учраётган муаммоларни тизимли ва таҳлилий ўрганиш ҳамда уларни ҳал этиш борасидаги ёндашувларнинг турличалиги, қулай шарт-шароитлар ҳамда имкониятлар мавжудлигига қарамай соҳа ривожига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ушбу йўналишда вужудга келаётган муаммоларни бартараф этиш, тадбиркорларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадидавилоят солиқ бошқармасининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Жиззах вилоятидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ташаббуси билан давлат ташкилотлари ҳамкорлигида Жиззах шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда чет эл инвесторлари учун сайёр қабул ҳамда ўқув семинари ташкил этилди.

   Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, вилоят адлия, солиқ бошқармалари, давлат активларини бошқариш агентлиги, давлат мулкини ижарага бериш маркази,Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси ҳамда бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

   Анжуманниреспублика Бош вазиринингЖиззах вилоятидаги қабулхонаси мудири Абдубоқи Ғозибековкириш сўзи билан очиб, ҳукуматимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантиришга яратилаётган имкониятлар ҳақида гапирди. Шундан сўнг ҳамкор ташкилотлар вакиллари тадбиркорлар учун тайёрланган маърузаларини слайд кўринишда намойиш этди.

   Тадбир иштирокчилари дастлаб вилоят солиқ бошқармасининг бошлиғи Абдукарим Ишназаровнинг Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги "Солиқ кодекси"нинг муҳим жиҳатлари тўғрисидаги маърузасини тингладилар. Сўнгра адлия бошқармасининг бўлим бошлиғи Ўлмас Абдиев республика Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил8 январдаги "Республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасига баҳо бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорининг мазмун-моҳияти тўғрисида, давлат активларини бошқариш агентлигининг вилоят ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи Ботир АлмаматовЎзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги "Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони мазмун-моҳияти тўғрисида сўзлади.

   Вилоят давлат мулкини ижарага бериш марказининг бўлим бошлиғиРаҳматулла Алимов тадбир иштирокчиларига республика Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори юзасидан амалга оширилаётган ишлар, галдаги вазифалар ҳақида гапириб берди.

   Ўқув семинарида 50 дан ортиқ кўргазмали воситалар орқали вилоятда бўш турган объектлар ҳақида маълумот берилди. Тадбиркорларга тўрт хил турдаги "E-IJRO AUKSION" ягона электрон майдончасига қўйилган мол-мулклар тўғрисидаги материаллар тарқатилди.

   Тадбирнинг иккинчи қисмида сайёр қабул ташкил этилди.Ундамуаммоли масалалар юзасидан 35 та мурожаат қабул қилинди. Мурожаатларнинг 7 таси шу ернинг ўзида ҳал этилди. 28 нафар тадбиркорлар мурожаати ўрганиб чиқиш учун рўйхатга олинди.

   Шунингдек, Бош вазирнинг вилоятдаги қабулхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили Шароф Рашидов туманида жойлашган кичик саноат зонаси ҳудудидаги газоблок ишлаб чиқарувчи "Ойбексупертранс" МЧЖ фаолияти билан танишди. Масъулияти чекланган жамият раҳбари Жамшид Исоқов корхона табиий газга уланмаганлиги ишлаб чиқариш жараёнларида турли қийинчиликлар келтириб чиқараётганлигини айтди. Кўтарилган масала юзасидан мутасадди идораларнинг вакиллари тадбиркорга тушунтириш бердилар. Амалий ёрдам кўрсатиш бўйича келишувларга эришилди.

   Сайёр қабул давомида муддат талаб қиладиган мурожаатлар business.gov.uz ягона интерактив порталига киритилди.

Бекпўлат ТОҒАЕВ.


скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.