Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЭНДИ ФАҚАТ АВТОБУСДА ЮРАМАН...

ЭНДИ ФАҚАТ АВТОБУСДА ЮРАМАН...

29-01-2020, 09:29
Автор: User
Просмотров: 106
Комментариев: 0
Версия для печати

   Халқимиз тилида "Йўл азоби, гўр азоби" деган гап бор. Бу нақл тагида оддий ҳақиқат ётади. Ҳар куни эрталабки нонуштадан сўнг кимдир ишга, ўқишга, яна кимдир бозор-ўчарга кундалик юмушлар билан отланади. Манзилга тезроқ етиш, ишимизни эртароқ битириш мақсадида хоҳлаймизми йўқми, албатта, жамоат транспортига ўтириб, йўловчига айланамиз. Ўзингизнинг шахсий автомобилингиз йўқ. Кўча ёки бекатда туриб, машина кутишга мажбурсиз. Уловдан дарак бўлмаса ёки кеч келса, албатта сиқилишингиз, кайфиятингиз тушиб, ҳафсалангиз пир бўлиши, табиий.

   Яқинда Шароф Рашидов туманинингаҳоли зич истиқомат қилаётган Саройлик, Зиёкор маҳаллалари аҳолисидан фуқаролар йиғинлари раислари номига йўловчи транспорти хизмати сифатини ошириш ва янги йўналишлар ташкил этиш борасидаги қилган мурожаатларига ижобий ечим топилди. Янги йилнинг дастлабки кунидан бошлаб "Зиёкор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан "Сангзор" дам олиш масканигача бўлган 25,7 километрлик масофани ташкил этувчи 20-йўналиш ҳамда "Саройлик маҳалласи — Жиззах темирйўл вокзали" оралиғида қатновчи 11 километрлик 23-автобус йўналиши йўлга қўйилди.

   — Ишдан уйга қайтишга жуда қийналардик, — дейди тадбиркор Шавкат Маҳмудов. — Аксига олиб 23-йўналишда "Кўкбозор"дан қайтаётган "Дамас"лар тўлиб келарди. "Бегали-транссервис" масъулияти чекланган жамиятига қарашли ўнта автобусдан иборат, янги 23-автобус йўналишининг ташкил этилиши мен қатори кўпчилик ҳамқишлоқларни, Саройлик ва унинг атрофидаги маҳаллалар аҳолисининг оғирини енгил қилди.

   — Набираларим Жиззах шаҳридаги мактабларда таҳсил олишади, — дейди Ўришбой Ғофуров. — Дарсдан бўшагач, репититорга боришади. Илгари кўчада машина кутиб кечга қолиб кетишарди. — Уларни олиб келиш учун ҳар куни бир одам, бир улов овора бўларди. Автобуснинг қўйилиши ортиқча сарсонгарчиликдан, ташвишдан халос этди. Энди набираларимиздан хавотирланмаймиз. Улар 23-ав-тобусда маза қилиб келиб-кетишаётганларидан хурсанд.

   Айни пайтда Жиззах шаҳри ичида 16 та йўналиш бўйича 205 та, вилоятимиз туманларида 140 та "ISUZU" ру-сумли автобуслар аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

   — Президентимизнинг 2018 йил6 мартдаги "Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш бўйича бир қатор ишларни босқичма-босқич амалга ошираяпмиз, —дейди вилоят транспорт бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Абдумурод Бобомуллаев. — Жорий йилда яна қўшимча Самарқанддан автобуслар олиб келиб, олтита янги автобус йўналишларини ташкил этишни режалаштирганмиз.

   Дарҳақиқат, бугуннафақат Жиззах шаҳри атрофидаги қишлоқ ва маҳаллалар, чекка, олис туманлар аҳоли пунктларини вилоятимиз маркази билан боғлайдиган янгидан-янги автобус йўналишлари йўлга қўйилаяпти.Энг асосийси, ҳар қандай йўловчи учунарзон, қулай ва хавфсиз жамоат транспорти ҳисобланган автобуслар ва уларнинг ҳайдовчиларидан одамлар мамнун бўлишаётир.

   Ишдан қайтар эканман, "Нафиса" бекатига ҳар куни бир хил соат жадвалида одатдагидек 23-рақамли автобус кириб келди. Атрофга секин разм соламан. Таниш одамлар, таниш чеҳралар гурунги, мактаб болаларининг хурсандчилиги ичига сиғмайди. Улар сафида мен ҳам автобусда кетаман.

Зоир ЭРГАШЕВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.