Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама

КАМОЛОТ КОШОНАСИ

20-01-2020, 11:21
Автор: User
Просмотров: 153
Комментариев: 0
Версия для печати

   Жиззах воҳасига икки-уч йил олдин келган одам бугун шаҳарни таний олмаслиги аниқ. Амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари нафақат аҳолининг турмуш тарзини яхшилашга қаратилган, балки, таълим тизимини ислоҳ этиш, ёшларнинг билим олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳам бош мақсадлардан бири бўлмоқда.

   Хусусан, вилоятимиздаги энг катта олий ўқув юрти бўлган, ҳар йили юзлаб педагогларни етказиб берадиган Жиззах давлат педагогика институтининг қайта таъмирланиб, замонавий кўринишга келтирилиши бунга яққол мисолдир.

   Олий ўқув юртининг таъмирланиб янги кўринишга келган биносининг очилишига бағишланган тантанали маросим катта байрамга айланди. Ундапрофессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этишди.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилдаги "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига асосанинститутнинг бош ўқув биноси ҳамда Маданият саройини капитал таъмирлаш учун 47,301 млрд. сўм маблағ сарфланди. Лойиҳалаш ишлари "Архстройпроект плюс" МЧЖ томонидан тайёрланди. Реконструкция ҳамда капиталтаъмирлаш ишлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги ягона буюртмачи инжиниринг компанияси буюртмасига асосан "Глобалтрансқурилишмонтаж" МЧЖ пудрат корхонаси томонидан амалга оширилди.

   Тадбирнинг расмий очилиш маросимидан сўнг ташриф буюрган меҳмонлар янги ўқув биносида ташкил этилган шароитлар, ўқув хоналари, спорт зали ва анжуманлар зали билан танишдилар.

   Институтда бугунги кунда 524 нафар профессор-ўқитувчи фаолият юритади. Улардан 19 нафари фан доктори, 130 нафари фан номзоди бўлиб, илмий салоҳият 27 фоизни ташкил этади. 27 та бакалавриат йўналиши (кундузги) 8000 мингдан зиёд ва 11 та бакалавриат йўналишида (сиртқи) 3361 на-фар талаба, 18 та магистратура мутахассислиги бўйича 291 нафар магистрант, 7 та ихтисослик бўйича9нафар таянч докторант ва 10 нафар мустақил изланувчи таҳсил олишмоқда.

   Институтда сўнгги 3 йилда 3 та дарслик, 25 та монография ва 33 та ўқув ва услубий қўлланма ишланган. 2017 йилда 4 нафар, 2019 йилда 22 нафар фан доктори тайёрланган.


   2017 йилда 5 нафар, 2018 йилда 1 нафар ва 2019 йилда 6 нафар Республика фан олимпиадалари ғолиблари, 9 нафар номдор стипендиант ва 1 нафар"Мард ўғлон" ҳамда Зулфия номидаги давлат мукофотлари совриндорлари етишиб чиқди. Айни кунларда 2019-2020 йилларга мўлжалланган 700 миллион сўмлик инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда. Илмий-тадқиқот институтлари билан 4 та, ишлаб чиқариш корхоналари билан 5 та (55 млн. сўмлик) илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда.

   Институтда халқаро ҳамкорликка катта эътибор қаратилмоқда. Москва давлат педагогика университети, Бошқирдистон давлат педагогика университети, Бошқирдистон давлат университети, Россия Ядро тадқиқотлари илмиймаркази, Норвич (Буюк Британия), Шимкент, Тула давлат педагогика университетлари, Тараз давлат педагогика институти (Қозоғистон), Санкт-Петербург ботаника илмий-тадқиқот институти ва бошқалар билан жами 16 та халқаро шартномалар имзоланган.

Шаҳноза ЮЛДАШЕВА.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.