Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ТААССУРОТЛАРГА БОЙ АНЖУМАН

ТААССУРОТЛАРГА БОЙ АНЖУМАН

15-01-2020, 14:38
Автор: User
Просмотров: 503
Комментариев: 0
Версия для печати

   Яқинда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг вилоят бошқармаси томонидан пресс-тур ташкил этилди. Тадбиргареспублика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди. Пресстур давомида журналистлар вилоятимизда инвестиция мажбурияти билан берилган иншоотларда амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди.

   Пресс-тур иштирокчилари дастлаб Пахтакор туманининг Дилором маҳалласида бўш турган иншоот негизида ташкил этилган "Бунёд Дур Текс" масъулияти чекланган жамияти тикувчилик корхонаси фаолияти билан танишдилар. Тадбиркор Фарида Раҳмонова анжуман иштирокчиларигакорхонада амалга оширилган ишлар, галдаги вазифалартўғрисида гапириб берди.

   — Ташландиқ,фойдаланилмай турган бинони 500 миллион сўм инвестиция киритиш ва 35 та янги иш ўрни яратиш мажбуриятини олиб шартнома имзолаганмиз,—дейди Фарида Раҳмонова. — Изчил ҳаракатларимиз натижасида шартномада белгиланганидан анча кўп — 908,4 миллион сўм инвестиция киритилди. Инвестиция мажбуриятида белгиланганидан 65 та кўп, яъни 100 та иш ўрни яратдик. Корхонамизда тайёрланаётган маҳсулотлар нафақатички бозорга, хорижга ҳам экспорт қилинаяпти.

   Тадбир иштирокчилари шу тумандаги давлат улуши ҳисобида сотилиши белгиланган "Дўстликшаробсавдо" масъулияти чекланган жамиятида ҳам бўлишди. Давлат активларини бошқариш агентлиги мутахассислари ва жамият раҳбарлари давлат улушининг сотилиш сабаблари ва ундан кутилаётган самара ҳақида журналистларга сўзлаб беришди.

   Пресс-тур давомида Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг бошлиғи Умиджон Ўринов Президентимизнинг 2019 йил 14 январдаги "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони асосида давлат активларини сотиш, хусусийлаштириш, давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида мулоҳазалар билдиришди.

   Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларга биноан 2019 йилда 32 миллиард 257 миллион сўм миқдорида инвестиция киритилиб, 725 та янги иш ўрни яратилиширежалаштирилган эди. Амалда 28 та иншоот бўйича69 миллиард 475 миллион сўм инвестициякиритилди.Белгиланган режа 215 фоизга бажарилди. 738 та янги иш ўрни яратган инвесторларга ўрнатилган тартибда мулкни тасарруф этиш ҳуқуқи билан давлат ордерлари берилди.

   Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва вилоят ҳокимининг тегишли қарорига биноан 2019 йилда 83 та давлат мулки (улушлари) инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар белгиланган ҳолда "Е-ijro Auksion" электрон савдо майдончасининг савдоларига чиқарилди. 41 та давлат мулки 34 миллиард сўмга сотиб олиш, 16,4 миллиард сўмлик инвестиция киритиш ва қўшимча 359 та иш ўрни яратиш шарти билан сотилди.

   Куннинг иккинчи ярмида пресс-тур иштирокчилари Ғаллаорол туманидаги "Сангзор текстил" масъулияти чекланган жамиятида бўлдилар. Туман ҳокимлиги тасарруфидаги маъмурий бино ва омборхона 12 миллиард 500 миллион сўм инвестиция киритиш, 160 та янги иш ўрни яратиш шарти билан "ноль" қийматда сотиб олинган эди.

   Масъулияти чекланган жамият аъзолари инвестиция киритиш мажбуриятини ортиғи билан бажариб, йилига пахтадан 8 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга бўлганкорхона барпо этдилар. Натижада 350 та янги иш ўрни яратилди.

   — Пресс-тур биз журналистлар учун жуда фойдали бўлди, — дейди "Ўзбекистон -24" телеканалимухбири Ирода Бакирова. — Тадбир давомидаинвестиция ҳисобига барпо этилган корхоналар фаолияти билан танишдик. Давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича амалга оширилган ишларнинг самараси, бу соҳадаги ютуқ ва муаммолар ҳақида ҳам маълумотга эга бўлдик.

   Пресс-тур иштирокчилари Жиззах шаҳридаги инвестиция киритилиши лозим бўлган бўш турган бинода барпо этилган "Кичкинтой болажон" мактабгача таълим муассасасида ҳам бўлишди.

Бекпўлат ТОҒАЕВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.