Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ХАЙРИЯ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

ХАЙРИЯ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

25-12-2019, 09:17
Автор: User
Просмотров: 47
Комментариев: 0
Версия для печати

   Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг вилоят бўлимида бугунги кунда 277 нафар ўқувчи таълим олаяпти.

   Янги йил байрами арафасида "Кўнгил нури" лойиҳаси доирасида жамият мактаб-интернатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий-коммуникациялар агентлиги томонидан ўқувчиларга бадиий адабиётлар, спорт жиҳозлари ҳамда мусиқа асбоб-ускуналари тантанали равишда топширилди.

   Мамлакатимизда 12 та махсус интернат мавжуд бўлиб, уларда 3 минг нафардан зиёд кўзи ожиз ёшлар тарбияланаяпти. Ушбу муассасаларда таҳсил олаётган ўқувчилар фақатгина математика ва она тили фанлари бўйича олимпиадаларда иштирок этарди. Натижада бошқа фанлар бўйича иштирок этиш имконияти бир-мунча қийинчилик туғдирар эди. Ушбу муаммоларни бартараф этиб, кўриш имконияти чекланган инсонларнинг жамиятда тўлақонли билим олиши ва ўз ўрнини топишига кўмаклашиш мақсадида келгусида "Кўнгил нури" лойиҳаси доирасида улар учун махсус дарсликлар, бадиий, илмий ва бошқа адабиётлар билан таъминлаш борасида хайрли ишлар амалга оширилаяпти.

   Жумладан, жорий йилда халқимизнинг миллий эртаклари жамланган брайл алифбосидаги 30 та китоб нашрдан чиқарилди.


   Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий-коммуникациялар агентлиги Жиззах вилояти раҳбари Улуғбек Адилов муассаса жамоасини ва ўқувчиларни Янги йил билан табриклади. Шундан сўнг, лойиҳа доирасида муассасада таҳсил олаётган болаларга байрам совғалари топширилди.


Лазиз БЕК.

("Жиззах ҳақиқати")


Суратда: тадбирдан лавҳа.

Муаллиф олган сурат.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.