1 ЯНВАРДАН ЭЛЕКТРОН МЕҲНАТ ШАРТНОМАЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИХодимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш ва уларнинг меҳнат стажини ҳисоблаш механизмини такомиллаштириш, ижтимоий меҳнат соҳасига замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш мақсадида 2020 йил 1 январдан “Ягона миллий меҳнат тизими” ишга туширилади. Бу тўғридаги саволларга вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон ПИРНАЗАРОВ жавоб беради. — Янги йилдан бошлаб меҳнат шартномаларини юритишда юз берадиган ўзгаришлар тўғрисида сўзлаб берсангиз? —Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрида қабул қилинган “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий- аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирларитўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб, янги меҳнат шартномаларини тузиш, амалдагиларига ўзгартириш киритиш, уларни тугатиш ҳолатларини “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилади. Янги йилдан бошлаб автоматик тарзда шакллантириладиган ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидагимаълумотларни ўз ичига олувчи электрон меҳнат дафтари амалга татбиқ этилади.Унда иш берувчиларнинг тузилмаси, шу жумладан, мавжуд ва яратиладиган иш ўринлари, меҳнат шароитлари, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари тўғрисидаги электрон маълумотлар базаси шакллантирилади. Бу тизимга ходимлар ҳамда ишчиларнинг сон ва сифат таркиби, вакансиялар, шунингдек, ишга жойлашиш учун номзодларга иш берувчилар томонидан қўйиладиган малакавий ва бошқа талаблар тўғрисида автоматик тарзда тўпланадиган холис, шаффоф ҳам долзарб маълумотлар киритилади. Шу билан бир қаторда, мавжуд ва барпо этиладиган иш ўринлари, шароитлари, меҳнат ҳақи киритилганштат таркиби тўғрисидаги маълумотлар берилади.Ходимлар таркибининг миқдори ва сифати, бўш иш ўринлари, иш берувчиларнинг ишга жойлашишга келган номзодларга қўядиган малакавий ва бошқа талаблари ҳақидаги ахборотлар очиқ-ошкора кўрсатилади. —Чет элдаги фуқаролар учун бу тизим қандай тартибда жорий этилади? —Хорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетадиган фуқароларни онлайн рўйхатдан ўтказиш, хорижда ишга жойлаштирилган фуқаролар ҳақидаги маълумотлар базаси атташе томонидан яратилади. Шунингдек, ишга жойлаштирилаётган мамлакатда бўлиш қоидалари, меҳнат шароитлари, ижтимоий ва яшаш-турмуш таъминоти, чет эллик иш берувчилар билан тузиладиган меҳнат шартномаларининг ҳуқуқий жиҳатлари кўрсатилади. Қонунчиликда назарда тутилган молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида онлайн тартибда маълумотлар тақдим этиш имконияти туғилади. —Меҳнат стажини ҳисобга олишда ҳам янгиликлар бўладими? —Ходимнинг меҳнат стажини ҳисоблаш тўғрисидаги маълумотлар, ҳисобланган иш ҳақи ва жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадларига ҳисобланган солиқлар, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси ҳисобига тўловлар, жисмоний шахсларнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ҳам акс эттирилади.Ходимнинг меҳнат стажи, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, пенсия тайинлашда ходим томонидан амалга ошириладиган меҳнат фаолияти даврига асосан 2020 йил 1 январдан сўнг – “ЯММТ” ИДАКда мавжуд маълумотлар асосида, 2020 йил 1 январга қадар ушбу тизим жорий қилингунгача ўрнатилган тартибда белгиланади. —Электрон рўйхатга олиш қайси муддатгача амалга оширилиши керак? —2020 йил 1 январга қадар тузилган амалдаги меҳнат шартномалари 2020 йил 1 сентябрдан кечиктирмасдан рўйхатдан ўтказилиши шарт. Барча юридик ва жисмоний шахслар учун ЯММТдан фойдаланиш бепул бўлади. Меҳнат шартномаларини тузишдан тортиб, уларни бекор қилишгача бўлган жараёнларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш учун жавобгарлик иш берувчиларнинг зиммасига юкланади. Холниса РАҲМОНҚУЛОВА.
Рейтинг статьи:
|
Бизнинг
танлов
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
|
ЯНГИЛИКЛАР
СЎНГГИ
ТОП
ИЗОҲЛАНГАН
17:03
Шартнома қачон бекор қилинади? 010:03
ЮЗ ҲУНАР ОРТИДАН ҚУВАЁТГАН ҚИЗ 011:03
Ер ости йўли барпо этилади 011:03
Янги лойиҳа импортни камайтиради 015:03
ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ 011:03
КОРЕЯЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР ЖИЗЗАХДА 015:01
ОҚ ЙЎЛ, ЁШ МУТАХАССИСЛАР! 011:02
“So‘g‘diyona”ning ilk g‘alabasi 012:02
БАЗАЛЬТДАН АРЗОН МАҲСУЛОТ 011:03
Янги лойиҳа импортни камайтиради 012:11
ЯНГИОБОДЛИК ЁШ ТАДБИРКОР 012:11
ИСМАТ АКАНИНГ ИССИҚХОНАСИ 012:11
МУСТАҲКАМ ОИЛА –ЖАМИЯТ КЎЗГУСИ 009:01
ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ 017:03
Шартнома қачон бекор қилинади? 015:03
ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ 011:03
КОРЕЯЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР ЖИЗЗАХДА 010:03
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ—ОЛИЙ ҚАДРИЯТ 0ОПРОС
Cайт ҳақида фикрингиз
|