Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ФАРОВОНЛИК АСОСИ

ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ФАРОВОНЛИК АСОСИ

23-12-2019, 09:12
Автор: User
Просмотров: 32
Комментариев: 0
Версия для печати

   Хонадонимизда бир зумгина электр чироғиўчса борми, бутун умр зулматда қолгандек бўламиз. Ана шундай ҳолат корхона ёки ташкилотда содир бўлсачи? Ишлаб чиқариш жараёнлари батамом тўхтайди. Дарҳақиқат, электр ҳаётимизга шунчаларсингиб кетдики,бирор кунимизни усиз тасаввур этишнинг ўзи мушкул.

   Республикамиз жадал ривожланаётган айни пайтда қайси бир соҳасига қараманг, унда бевосита энегетикларнингбеминнат хизмати борлигига гувоҳ бўласиз. 2019 йил поёнига етиб бораётган айни дамда эришилган натижаларни сарҳисоб қилиш, янги йилдаги вазифаларни белгилаб олиш жамоамизнинг азалий одати.

   Халқ хўжалиги тармоқларини электр энергияси билан узлуксиз таъминлашни ўз олдиларига вазифа қилиб қўйган жамоамиз ўтаётган 2019 йилдақатор ютуқларга эришиб, ўзларининг касб байрамларини муносиб меҳнат совғалари билан кутиб олмоқдалар. Йил бошидан бериистеъмолчиларига жами 507,5 миллиард сўмлик электр энергияси етказиб берилди. Электр энергиясининг 118,4 миллиард сўмлиги аҳоли хонадонларига, 389,1 миллиард сўмлиги эса улгуржи истеъмолчиларига сотилди.

   Энергетикларимиз вилоятдаги мавжуд 103 та 35-110 кВли подстанцияларга, 12 минг 131 километрли 0,4-6-10-35-110 кВли ҳаво тармоқлари ва 3 минг 765 та трансформатор пунктларига ўз вақтида техник хизмат кўрсатаётганликлари натижасида255 минг 383 нафаристеъмолчилар узлуксиз равишда электр энергияси билан таъминланаяпти.

   Жамоамиз аъзолари 2019-2020 йилги куз-қиш мавсумига пухта ҳозирлик кўрдилар. Олдимизда турган вазифа ўта масъулиятли. Шунинг учун ижтимоий соҳа объектларини, аҳоли истеъмолчилари ва ишлаб чиқариш корхоналарини кафолатли электр энергияси билан таъминлаётирмиз. Илгаридан белгилаб олинган аниқ чора-тадбирлар асосида иш юритаётганлигимизмавсумни кўнгилдагидек ўтказиш имкониятини яратаяпти.

   Куз-қишмавсумига тайёргарлик жараёнида жойларда4589,2 миллион сўмлик таъмирлаш ишлари уддаланди. Ёки вилоятимиз ҳудудидаги 1 минг 142,1 километр 0,4-6-10-35-110 кВли ҳаво тармоқлари, 3 та 110 кВ ли куч трансформаторлари, 224 та трансформатор пунктларини мукаммал таъмирдан чиқарилди. Йил давомида энергетикларимиз томонидан 9 минг 489,1 километрли 0,4-10-35-110 кВ ли электр тармоқлари, 2 минг 842 дона трансформатор пунктларива 103 та 35-110 кВ ли подстанциялар жорий таъмирланди.

   Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган талаби кескин ошади. Энергия сарфининг кўпайиши натижасида трансформаторларнинг юкланишдаражаси ортади.Бу эса трансформатор мойи сарфини оширади. Истеъмолчиларни кафолатли электр энергияси билан таъминлашни мақсад қилган энергетикларимиз ҳозирга қадар 35,1 тонна трансформатор мойи олдилар. Ана шунинг ҳисобига барча трансформаторларнинг мой сатҳи меъёрига келтирилди. Амалга оширилган тадбиримиз куз-қиш мавсумида трансформаторларнинг кафолатли ишлашини таъминлайди.

   Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун аниқ чора-тадбирлар белгиланган. Унга асосан шаҳар ва туман электр тармоқлари корхоналарида 100 нафар ходимлардан иборат 17 та тезкор бригадалар ташкил этилди. Уларга 15 та “Damas”, 6 та махсусавтомашиналар ажратилди. Мақсад битта. У ҳам бўлса куз–қиш мавсумида истеъмолчиларга берилаётган электр энергиясидан самарали фойдаланишга эришиш.

   2019 йилдаги энг катта ютуқларимиздан яна бири Президентимизнинг 2018 йилнинг 23 октябридаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан вилоятимиздаги 0.4 кВли электр тармоқларига уланган истеъмолчиларнинг замонавий электр ҳисоблагичлар билан таъминланганлигидир. Жанубий Кореянинг “КТ Corporation” компанияси вилоятимизга 13,2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 244 минг 457 дона электр ҳисоблагич,5 минг 37 та концентратор қурилмалари етказиб берди.

   Ҳозирга қадар истеъмолчилар хонадонига 237 минг 490 та ( бу истеъмолчиларнинг 92,2 фоизини ташкил қилади) АСКУЭ тизимида ишловчи янги ҳисоблагичлар ўрнатилди. Қолган ускуналарни ўрнатиш давом этаётир. Бугунгача164 минг 50 та нафар истеъмолчилар “Биллинг” марказига уланиб, масофадан бошқарилмоқда. Электр энергиясиистеъмолиниҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими—АСКУЭнинг жорий этилиши истеъмолчи ваэлектр тармоқлари корхонаси ўртасидаги ҳисоб-китоб механизмини янада такомиллаштириш баробарида тўловларни ўз вақтида ундириш, мавжуд қарздорликларни қисқартириш, тармоққа ноқонуний уланиш каби бир қатор муаммоларни бартараф этиш имконини яратди.

   Шунга қарамасдан истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашда узилишларга йўл қўйилаяпти. Бунинг асосий сабаби истеъмолчиларнинг ортиқча электр энегияси сарфига йўл қўяётганлигидир.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини реконструкция ва модернизациялаш дастури тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилда вилоят бўйича 381,9 километр 0,4-10 кВ ли электр тармоқлари модернизация ва реконструкция қилиниб, 147 комплект 10/0,4 кВли трансформатор пунктлари ўрнатиш режалаштирилган эди. Ҳозирда 238,7 километр 0,4-10 кВ ли электр тармоқлари қурилди, 127 комплект трансформатор пунктлари ўрнатилиб, жами 24125,3 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди.

   Корхонамизда “Обод қишлоқ” давлат дастури ижроси юзасидан ҳам бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди.Шу йилнинг ўзида дастур доирасида73,7километр 0,4-10 кВли электр узатиш тармоқлари қурилди.25 та трансформатор пунктлари реконструкция қилинди. “Обод марказ” дастури доирасида 141,8 километр 0,4-10 кВ ли ҳаво тармоқлари, 101 татрансформатор пунктлари янгидан қурилди. Ана шунинг ҳисобига вилоятнинг барча худудларида электр таъминоти яхшиланди. “Зомин-фарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида110/10 кВ кучланишли подстанция қурилди.

   Эришилган ютуқларимиздан яна бири—бу Зарбдор туманидаги “Оқбулоқ” подстанцияларига қуввати 25 мВА қувватли трансформатор ўрнатилиб ишга туширилганлиги бўлди. Ана шунинг ҳисобига Зарбдор тумани ва Бўстон шаҳарчасида 5 МВт қувват заҳираси яратилди. Бу туманда янгидан ишга туширилаётганкорхоналарнинг электр тармоқларига уланиши учун 15 МВт қувват заҳирасини вужудга келтирди.

   Зомин туманидаги 110/35/10 кВли подстанция тўлиқ реконструкция қилиниб, ишга туширилди. Бу туман ҳудудидаги истеъмолчиларнинг электр таъминотини яхшилаш имкониятини яратди. Ғаллаорол тумани марказидаги 110/35/6 кВли “Янгиқўрғон” подстанциясида 16,0 МВА куч трансформатор 25,0 кВАкуч трансформаторига алмаштирилди. Шу йўл билан туман ҳудудидаги истемолчиларнинг электр таъминоти яхшиланди.

   Эришилаётган натижалар ўз-ўзидан қўлга киритилмаяпти, албатта. Бунинг замирида жамоамизаъзоларининг шарафли меҳнати ётибди. Қўлга киритилаётган ютуқларимизда 25-30 йилдан бери энегетиклик касбини улуғлаб келаётган, “Ўзбекистон энергетикаси фахрийси” нишонига сазавор бўлган Норқул Абдухолиқов, Қўчқор Янгибоев, Баҳодир Абдиев, Бахром Мамадиев, Улуғбек Юсупов,Йўлдош Бегалиев, Эргаш Рўзимуратов,Фахриддин Турсунбоев,Манзур Аманов, Бахтиёр Қўшақов, Бахром Бегалиев, Фахриддин Арақулов,Ғулом Мамаюсупов ва Умида Турсунқуловаларнинг муносиб ҳиссалари бор.

   Эртага мустақил юртимизда яна бир байрам—энергетиклар куни кенг нишонланади. Ўтаётган 2019 йилда юқори натижаларга эришиб, янги йилда янада юксакмарраларни кўзлаётганвилоятимиз энергетикларини касб байрамлари биланчин кўнгилдан табриклайман. Нурчиларнинг машаққатли, аммо, шарафли ишларидаулкан муваффақиятлар тилайман.


Бахтиёр ИБРАГИМОВ,

“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”
акциядорлик жамияти бош директори.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.