Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » МАМЛАКАТ РАВНАҚИ ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИГА БОҒЛИҚ

МАМЛАКАТ РАВНАҚИ ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИГА БОҒЛИҚ

23-12-2019, 09:05
Автор: User
Просмотров: 51
Комментариев: 0
Версия для печати

   Электр энергияситаъминоти соҳасидаги муаммоларни ҳал этмасдан туриб, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириб бўлмайди. Ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳасини кенгайтириш, мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш кўп жиҳатдан энергетика таъминотига боғлиқ. Шунинг учун ҳам кейинги йилларда республикамизда электр ва газ таъминоти тизимининг инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация  қилиш, энергия ресурслари истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

   Таъкидлаш жоизки,  2019 йилга қадар назорат ва ҳисобга олишнинг самарали тизими яратилмаганлиги боис электр ва газ таъминоти корхоналари фаолиятида доимий ошиб борувчи қарздорлик юзага келарди. Бу ҳол энергия ресурслари етказиб беришда мунтазам узилишлар юз бериб, тармоқ корхоналарининг молиявий аҳволини оғирлаштираётган эди.

   “Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг вилоят ҳудудий бўлими таъминотчи ва истеъмолчилар ўртасида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш, энергия таъминотини барқарорлаштириш борасида тизимли тадбирларни амалга ошираётир. Жойларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари билан бўлаётган мулоқотларда энергия ресурсларидан самарали фойдаланишнинг моҳияти тушунтириб борилмоқда.

   Жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар давомида фуқаролар томонидан электр энергияси таъминотига оид мурожаатларга ижобий ечим топилаётир. Янгиобод туманида ўтказилган сайёр қабулда фуқаролар С.Пардабоев, С.Абдуллаев ва А.Бердиёровлар электр энергияси таъминотидаги узилишлар, берилаётган энергия қувватининг меъёридан пастлиги каби муаммоларни кўтардилар. Муаммолар мурожаатчилар ва таъминотчилар иштирокида жойида ўрганилиб, бартараф этилди.

   Инспекциянинг ҳудудий бўлимига “Тоғ бодом боғи” фермер хўжалиги ва “Орифабегим” корхонаси раҳбарлари Фориш туман электр тармоқлари корхонаси мутасаддилари электр энергиясидан асоссиз қарздорлик ҳисоблаганликларинимаълум қилдилар.Жиззах шаҳридаги А.Темур маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро М.Бабабекованинг мурожаати хонадонига янги электрон электр ҳисоблагич ўрнатишда юзага келаётган муаммолар хусусида бўлди. Мазкур мурожаатлар ҳам жойида ҳал этилди.

   Яқинда инспекциямиз Жиззах шаҳар Адлия бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг моҳиятига бағишланганташвиқот тадбири ташкил этди. Унда иштирокчиларга коррупция нима, унинг давлат ва жамият ривожланишидаги салбий таъсири тўғрисида сўзлаб берилди.

   Жамоамиз истеъмолчилар ўртасида электр энергиясидан оқилона ва самарали фойдаланиш юзасидан тарғибот ишларини олиб бормоқда. Бундан ташқари, корхона ва муассасаларда электр энергияси, иситиш ускуналаридан фойдаланиш қоидалари ҳамда хавфсизликка риоя этишга доир тавсиялар ва эслатмалар билан таништираяптилар.

Улуғбек ДАВИРОВ,

“Ўзэнергоинспекция” Жиззах ҳудудий бўлими бош мутахассиси.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.