Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ТЎЛОВ ИНТИЗОМИГА АМАЛ ҚИЛАЙЛИК

ТЎЛОВ ИНТИЗОМИГА АМАЛ ҚИЛАЙЛИК

12-12-2019, 10:26
Автор: User
Просмотров: 46
Комментариев: 0
Версия для печати

   Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида "Мажбурий ижро бюроси: ҳуқуқий маданият, тўлов интизоми йўлида" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

   Тадбирда соҳа мутахассислари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Унда сўз олганлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг фаолияти, мақсад ва вазифалари, бюро томонидан амалга оширилаётган ишлар, соҳага оид Фармон ва Қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, мамлакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга эътибор қаратилаётганини таъкидлашди.

   Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида суд ва бошқа идоралар томонидан тақдим этилган 188 мингта, 884 миллиард сўмлик ҳужжатларнинг ижроси таъминланди.

   Вилоят миқёсида электр энергияси бўйича 286 миллиард сўм, табиий газ бўйича 183,7 миллиард сўм, ичимлик суви бўйича 18,6 миллиард сўм, маиший чиқинди бўйича 5,9 миллиард сўм ундирилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 83,1 миллиард сўм кўп қарздорлик ундирилганини кўрсатади. Вилоят бюро органлари томонидан энергия ресурслари ва сув таъминотидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ жами 1092 та ҳолат аниқланган.

   Таҳлил этилаётган давр мобайнида жисмоний ва юридик шахсларнинг 7843 та мурожаатлари ҳал этилган. Шундан 3730 та мурожаат қаноатлантирилган. 2371 нафар фуқаронинг ҳуқуқлари тикланган.

   Матбуот анжуманини ташкил этишдан кўзланган мақсад, биринчидан, бугунги кунда соҳада кўплаб янгиликлар бўлмоқда ва бу янгиликларни аҳолига етказишда ОАВнинг ўрни бениҳоя катта. Иккинчидан, баъзида ундирувчи ва қарздор ёки истеъмолчилар ўртасида ҳуқуқий маданиятнинг етишмаслиги оқибатида тушунмовчиликлар келиб чиқади. Бу каби матбуот анжуманларининг ўтказилиши, ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги материаллар орқали тушунмовчиликларга чек қўйилади.

(Ўз мухбиримиздан)
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.