Самарадорлик ошмоқдаЗамон талабларига мос статистика амалиётини қарор топтириш олдимизда турган асосий вазифалардан биридир. Бу ишдаПрезидентимизнинг 2017 йил 31 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори дастуруламал бўлмоқда. Мазкур қарорда 2017-2021 йилларда статистика фаолиятини ташкил этиш самарадорлигини тубдан ошириш, статистика ахборотлари сифати ва уларнинг тарқатиш тизимини яхшилаш бўйича бешта устувор йўналишлар ижроси юзасидан вазифалар белгилаб берилган. Унга асосан, таҳлилни кучайтириш, маълумот олиш ва уни тарқатишнинг замонавий усуллари жорий этилмоқда. Ахборот тизимини кучайтириш, интерактив хизматлар сифатини ошириш, услубиятни такомиллаштириш, тармоқлар ва ҳудудлар ривожланишини статистикада тўлиқ ҳисобга олиш, уни ёритиш тизимини яхшилаш ҳам қарорда ўз аксини топган. Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, улар билан таж-риба алмашиниш,тизимдаги кадрлар салоҳиятини тубдан оширишга дастурда алоҳидаўрин берилган. Бу борада бошқармамизда тизимли тадбирлар амалга оширилаяпти. Шунинг натижасида жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида барча соҳалар каби қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликларида ҳам салмоқли ўсиш суръатларига эришил-ганлиги кузатилди. Дастлабки маълумотларга кўра,2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 9 376,5 млрд. сўмни ёки 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 102,5 фоизни, шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар 9 157,0 млрд.сўмни (102,6%), ўрмон хўжалиги — 165,8 млрд.сўмни (102,3 %), балиқ хўжалиги — 53,5 млрд.сўмни (91,0 %) ташкил этди. Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми9,4 трлн. сўм, ўсиш суръати 2,5 фоизни ташкил қилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш суръати 102,7 фоизни ташкил этди. Шу жумладан деҳқончилик маҳсулотлари 100 фоизни, чорвачилик маҳсулотлари эса — 104,3 фоизни ташкил қилди.Рейтинг статьи:
|
Бизнинг
танлов
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
|
ЯНГИЛИКЛАР
СЎНГГИ
ТОП
ИЗОҲЛАНГАН
11:12
МЕҲНАТГА МУНОСИБ РАҒБАТ 010:12
ХАЛҚИМИЗНИНГ ЭНГ ГЎЗАЛ ҚЎШИҒИ 010:12
САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ 010:12
ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН 010:12
ЁШ ФУТБОЛЧИЛАР ТАҚДИРЛАНИШДИ 010:12
ТЎЛОВ ИНТИЗОМИГА АМАЛ ҚИЛАЙЛИК 010:12
МАНГУЛИККА ДАХЛДОР 010:12
ФАҚАТ БАХТНИ МАҚТАГАН ШОИР 010:12
ИЛҒОР ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЎРГАТИЛМОҚДА 009:09
КУЗГИ ДОН ЭКИШ БОШЛАНДИ 015:10
ҚОЛГАН ИШГА ҚОР ЁҒМАСИН 012:02
БАЗАЛЬТДАН АРЗОН МАҲСУЛОТ 008:09
БАЛЛИ, ФАРИДА! 007:09
УЛУҒМУРОД ОТАНИНГ ҲИММАТИ 007:09
ҲУЖРАДАГИ МУЛЛА САВОДСИЗ ЧИҚДИ 008:09
“БИЗ ОИТСГА ҚАРШИМИЗ!” 008:09
САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ЯНГИ БОСҚИЧДА 014:11
ТОМАРҚА - СЕРДАРОМАД САХА 013:11
ЁШЛАР КЕЛАЖАГИМИЗ 013:11
ДУНЁТЕПАГА ҚУЛФЛАНГАН ХАЗИНА 013:11
«ҲЕЛЛАДОС» 012:11
БОЛАЛАР ҚУВОНЧИ, ЮРТ БАХТИ 011:11
МУАММОЛАР ЖОЙИДА ҲАЛ ЭТИЛДИ 010:11
ПАРРАНДАЧИЛИК УЧУН БИЗНEС РEЖА 010:11
БАХТЛИ БЎЛМОҚ ШАРТ 0РЕКЛАМА
![]() ОПРОС
Оцените работу движка
|