Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » СИГИР ЗОТИНИ ТАНЛАШ МУҲИММИ? СУТ ЙЎНАЛИШИДАГИ ЙИРИК ҚОРАМОЛ

СИГИР ЗОТИНИ ТАНЛАШ МУҲИММИ? СУТ ЙЎНАЛИШИДАГИ ЙИРИК ҚОРАМОЛ

25-11-2019, 14:53
Автор: User
Просмотров: 42
Комментариев: 0
Версия для печати

Сигир зотини танлаш муҳимми? Сут йўналишидаги йирик қорамол


Сигир зотини танлаш муҳимми?

Албатта, муҳим! Сигир зотини танлашда биринчи мезон – бу чорвачилик фермасининг йўналиши. Яъни, сигир қандай ферма учун ва қай мақсадда сотиб олинади? Сут фермаси учунми? Сут-гўшт фермаси учунми ёки гўшт фермаси учунми? Шу саволга аниқлик киритгандан кейин қандай йўналишдаги қорамол зотини сотиб олишни ҳал қилишингиз мумкин. Йирик қорамолнинг учта асосий йўналишдаги тури мавжуд: сут йўналишидаги, сут-гўшт йўналишидаги ва гўшт йшналишидаги қорамол зотлари. Шу билан бирга, иқлим шароити ўхшашлиги ва зотнинг репродуктив хуссиятларини ҳам инобатга олиш зарур. Сут ва гўшт йўналишидаги моллар сут ва гўшт унумдорлиги кўрсаткичларидан ташқари ўзиларининг ташки кўриниши, тана тузилиши (экстерьер) билан ҳам ажралиб туради.
тана тузилиши.jpg
Ўзбекистоннинг иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда мутахассислар бизнинг фермаларга исроил, АҚШ ва Канададан сут ва гўшт-сут йўналишидаги зотли сигирларни олиб келишни тавсия этадилар.
Мақсадни белгилаб олиш учун, келинг сут ва гўштнинг фойдали хусусиятларини яна бир эсга солиб оламиз.
Сут. Сут ва сут маҳсулотлари таркибида бироз миқдорда бизга маълум деярли барча витаминлар мавжуд. Сут ва сут маҳсулотлари нисбатан катта миқдорда калий, кальций, натрий, магний, хлор, фосфор, шунингдек муҳим физиологик аҳамиятга эга микроэлементлар бор. Кальций ва фосфорнинг оқилона нисбати кальций яхши ўзлаштирилига ёрдам беради.
Гўшт. Мол гўшти – инсон учун ноёб қувват манбаи. У ўз тузилиши, кимёвий таркиби ва хусусиятларига кўра инсон организми эҳтиёжларига жуда мос. Озиқланиш нормалари илмий ҳисоб-китобларига кўра одам боласи йилига 90 кг гўшт истеъмол қилиши керак.
Танлаш осон бўлиш учун қорамол зотларининг ҳар бирига қисқача тавсиф бериб чиқамиз. Мазкур мақола сут йўналишидаги қорамол зотларига бағишланган. Шунингдек, сайтимиз саҳифаларида сиз сут-гўшт йўналишидаги ва гўшт йўналишидаги қорамол зотлари билан танишишингиз мумкин.

Сут йўналишидаги йирик қорамол


голландка.jpg

Голланд зоти

Голланд сигирлари – дунёда энг кенг тарқалган зот. Турли мамлакатлардаги деярли барча ола-қора мол зоти голланд сигир иштирокида яратилган. У пропорционал тана тузилишига эга, елини яхши ривожланган ва гўшт унумдорлиги ҳам юқори даражада. Бузоқларнинг туғилгандаги тирик вазни 35-40 кг ни, катта сигирларнинг вазни эса 600 кг ни ташкил этади. Сут соғими – бир лактация даврида 5000-6000 кг. Сутдаги ўртача ёғ миқдори 3,7%, аммо бу зот ватанида узоқ йилги селекция натижасида бир лактация даврида 7000 кг сут берадиган подалар ташкил этилган бўлиб, сут ёғлилиги 4,2-4,4% га етказилган. 

Гольштин-фриз зоти (АҚШ ва Канада ола-қора мол зоти)

golshtinskaya poroda korov.jpg
Мамлакатимиздаги ола-қора мол зотини такомиллаштиришда бу зотдан фаол фойдаланилади.
Нидерландия ва европанинг бошқа мамлакатларидан фарқли ўлароқ бу зот АҚШ ва Канадада наслчилик ва кўпайтириш масалаларига эмас, балки сут соғими ҳажми ва тирик вазнига урғу берган ҳолда кўпайтирилган бўлиб, сут ёғлилигига унча эътибор берилмаган. Бунда буқаларни етиштириш, боқиш ва парваришлашнинг бошқача технологияси қўлланилади. Айтиш мумкинки, чатиштирувчсиз, бир зот негизида буткул янги қорамол зоти яратилган.
Гольштин-фриз сигирларининг тирик вазни ўртача 670-700 кг, буқаларнинг вазни 960 кгдан 1200 кггача. Энг оғир сигирларнинг тирик вазни 1000 кгга етади, буқаларники – 1250 кг гача. Буқачаларнинг тирик вазни янги туғилганда 44-47 кг, ғунажинларники 38-42 кг бўлади.
Гольштин-фриз зотли сигирларнинг ранги ола-қора бўлади, аммо баъзида ола-қизил ранглилари ҳам учраб туради. Гольштин-фризларнинг конституцияси мустаҳкам. Бошқа ола-қора зотларга нисбатан гольштин-фриз зоти яхши парвариш қилинганда унумдорлиги юқорироқ бўлади. Чет элда ҳам, бизнинг мамлакатимиздаги йирик сут фермаларида ҳам кўпроқ гольштин-фриз зотли сигирлардан фойдаланилади.
Ўтган ўн йиллик давомида гольштин-фриз зотли сигирларнинг сут унумдорлиги бўйича ўртача йиллик ва рекорд кўрсаткичлари сезиларли даражада кўпайди, бироқ бошқа мамалакатлардагига нисбатансут ёғлилиги унча кўтарилмади. Гольштин-фриз зотли сигирлар сути таркибида оқсил миқдори юқори эмас (3,2-3,35%).
Гольштин-фриз зотини кўпайтиришда лактация давридаги сут соғими ва сут ёғи миқдори бўйича ҳамда ҳаёти давомидаги унумдорлиги бўйича рекорчиларни етиштиришга катта эътибор берилади.
Ҳозиргача маълум гольштин-фриз зотли сигирлар: Элен 7336725А тўртинчи марта болалагандан сўнг 25 047 кг сут берган, ёки Бри-Зевуд Патси Берт Понтиак 6174402 номли сигир тўққизинги марта болалаганда 21 517 кг сут берган ва сути ёғлилиги даражаси 4,71%ни ташкил этган.
Гольштин-фриз сигирларнинг елини косасимон, кўп сут сиғдиради. Индекси ўртача 45-46; (38,4 билан 61,3% ўртасида). Икки марта соғилганда бу сигирлардан суткасига 60-65 кг сут олиш мумкин. Сут бериш максимал тезлиги минутига ўртача 3,21 литрдан 3,51 литргача. 

Жерси зоти

джерси.jpg
Жерси зоти  – энг қадимий сут зотларидан бири,катта биологик қийматга эга. Жерси оролида (Ла-Манш бўғози) халқ селекцияси йўли билан яратилган. Дунёнинг барча мамлакатларида боқилади. Маҳаллий зотларнинг сутида ёғ ва оқсил миқдорини ошириш мақсадида фойдаланилади. Ранги малла ва оч қўнғир. Бурун ойнаси тўқ рангда, атрофидаги туклари эса оч рангда. Тана тузилиши бироз чўзиқ, мушаклари нисбатан бўш ривожланган ва кўкрак қафаси бироз тор. Сигирларнинг тирик вазни 400-50 кг. Зот бўйича ўртача сут соғими бир лактация даврида ўртача 4800 кг, сут таркибидаги ёғ тва оқсил миқдори 5,8 ва 4,3%. Данаияда селекция қилинган зотларнинг кўрсаткичлари айниқса юқори. Данияда бу зотли сигирлар сони 100 000та бўлиб, уларнинг ўртача сут соғими 4994 кг, таркибидаги ёғ миқдори 6,3 ва оқсил миқдори 4,1 фоизни ташкил этади. Турли мамлакатларда бир лактация даврида сут соғими ҳажми 6-10 минг кгни, ёғлилиги7,8 ва оқсил миқдори 4,3-4,5%ни ташкил этадиган сигирлар бор. Бу зотли сигирлар узоқ умр кўриши билан ажралиб туради ва юқори унумдорлигини 10-16 лактация давомида сақлаб қолади. Турли шароитга яхши мослашади; орттирган белгилари бошқа зотлар билан чатиштирилганда сақланиб қолади. Жерси зотли сигирларни ҳар қандай мамлакатда шахсий хўжаликларда ушлаган маъқул. Бунинг учун ишлаб чиқарувчи буқанинг уруғидан фойдаланиш мумкин, уруғни ҳар қандай наслчилик ташкилотидан сотиб олиш мумкин.

Қўнғир латиш зоти

бурая латвийская1.jpg
19-аср охири ва 20-асрнинг бошларида маҳаллий латиш молларини ангельн, шимолий шлезвиг ва Дания қизил зоти билан чатиштириш натижасида яратилган.Танаси чўзиқ, яғрини текис, кенг, кўкраги чуқур, елкаси ва бели тўғри, кенг, думғазаси узун, тўғри ва кенг, баъзида осилган бўлади, орқа оёқлари кўпинча шамшир шаклида. Ранги қизилнинг турли тусларида бўлади. Тумшуғининг учи, лунжи, қулоғи бўйни, оёқлари ва думининг пастки қисми деярли қора. Буқаларнинг тирик вазни 800-850 кг, сигирларники 500 кг. Йиллик сут соғими 3500-400 кг, сутнинг ёғлилиги 3,9-4,0%. Гўшт чиқиши қониқарли.
Қўнғир латиш зоти Латвия, Белорусда, Россиянинг Псков, Новгород, Ленинград областларида боқилади. Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманидаги фермаларда ҳам шу зот боқилаётганини кўрганмиз. Мутахассисларимизнинг фикрича маҳаллий шароитга мослашиши даражаси қониқарли.

Қизил дашт зоти 

красная степная.jpg
Қизил дашт зоти18-асрнинг охирларида Украинанинг ҳозирги Запорожье областида яратилган. Бунда кулранг дашт зоти қизил остфрисляндия , қизил немис, ангельн ва бошқа зотлари чатиштирилган. 19-асрнинг охиригача Украинада “ички” чатиштириш қўлланган, бошқа ҳудудларда улар маҳаллий зотлар билан чатиштирилган. 20-асрнинг 20-йилларидан бошлаб зотни кўпайтириш бўйича режа асосида иш олиб борилган. Бу зот сигирларининг конституцияси қотма, тўла, мустаҳкам. Ранги қизилнинг турли тусларида бўлади. кўпчилик сигирларнинг боши ва танасида оқ қашқаси бўлади. Катта ёшли наслдор буқалар 800-900 кг (баъзида 1200 кг), сигирлар 450-550 (баъзида 700) кг тош босади. Йиллик ўртача сут соғими 3800-4500 кг, сутнинг ёғлилик даражаси 3,6-3,8%.
Бу зот сигирлари иссиққа яхши мослашган, маҳаллий шароитга осон кўникади. Асосан МДҲ давлатлари Европа қисмининг жанубий ҳудудлари, Ғарбий Сибирь, Қозоғистон.
Аммо,танлаш сиздан, маслаҳат биздан. Ишингизда омад тилаймиз!скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.