Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » БИЗНЕС ҚИЛМОҚЧИМАН, ЛЕКИН ПУЛНИ ҚАЕРДАН ОЛАМАН?

БИЗНЕС ҚИЛМОҚЧИМАН, ЛЕКИН ПУЛНИ ҚАЕРДАН ОЛАМАН?

22-11-2019, 10:57
Автор: User
Просмотров: 45
Комментариев: 0
Версия для печати


Анчадан бери сизга тинчлик бермаётган, каллада пишириб юрган, амалга ошиб қолса жуда муваффақиятли бўлишига ишончингиз комил бўлган бизнес ғоянгиз бор. Аммо уни бошлашингиз учун сизда тажриба ёки, энг асосийси, сармоя етишмайди. Бу галги мақоламизда айнан мана шу сармоя ҳақида гаплашамиз.

Шахсий жамғарма

Сизнинг ёстиқ тагида йиғилиб қолган жамғармангиз ёки у бу жойдан сизга теккан мерос бўлиши мумкин. Албатта ўз ишингизни бошлашингиз учун энг яхши ва қулай йўл мана шу жамғармаларингизни ишга солишдир. Бизнесингизни бундай бошлашнинг ижобий тарафи бу энг аввало ҳеч кимнинг олдида моддий жавобгар бўлмаслигингиз ва энг муҳими барча фойда ва зарарлар фақатгина сизга тегишли бўлишидир. Шунингдек, ўз сармоянгиз билан бизнес бошлашингизда келажак учун ҳам фойда катта. Айтайлик, ишингиз юришиб, янги ғояларни амалга ошириш учун қўшимча сармояга эҳтиёж туғилди, ишни ўз чўнтагингиздан пул тикиб бошлаганингниз сармоядорлар олдида сизнинг бизнесингизга бўлган жонкуярлигингиз исботи бўла олади ва сармоядорларнинг ишончини осонгина қозоншингизга сабаб бўлади. Афсуски баъзан хаёлдаги бизнес лойиҳаларни амалга ошириш учун мавжуд жамғарманинг ўзи етарли бўлмайди.

Оила ва яқинлар

Бизнесни бошлаётганингизда оила ва яқин дўстларингизнинг маънавий ёрдами сизга жуда асқотади. Лекин улардан келиши мумкин бўлган моддий ёрдамга ҳам кўз юммаслик керак. Оила ва яқинлардан олинган қарз одатда қулай шартларда бўлади ва уларни тўлашда қийинчликлар камроқ бўлади. Аммо яқинлар билан олди берди қилаётганда эҳтиёт бўлиш кераклигини ҳам эслатиб ўтамиз. Кейинчалик орага совуқчилик тушмаслиги учун қарзнинг ҳамма шартларини оқ қорага тушуриб кимдан нима кутилаётганини билган ҳолда ҳаракат қилинса фойдадан холи бўлмайди.

Сармоядорлар / Спонсорлар

Яқинларингизнинг қўллаб қувватлаши етарли бўлмаса, кейинги усул сармоядорларга мурожаат қилишдир. Сармоядорлар, ёки ғарбчасига айтадиган бўлсак «фаришталар» (ангелс), одатда сизнинг ғоянгизга пулини тикиб бизнесингизнинг маълум бир улушини сотиб олади. Сармоядор сизнинг танишингиз, эски бошлиғингиз ёки бошқа танишларингиз орқали топган одам бўлиши мумкин. Одатда сармоядорлар икки хил бўлади; баъзилари пулдан ташқари ўз билими, тажрибаси ва таниш билишлари билан ҳам ҳиссасини қўшса, баъзилари эса унчалик сизнинг ишингизга аралашмайди. Бу усулда бизнесингизни молиялаштиришингизнинг шартлари вазиятдан келиб чиққан ҳолда турлича бўлиши мумкин.

Сровдфундинг (Оммавий фонд)

Интернет технологияларининг ривожланиши натижасида сармоя йиғишнинг янги усуллари, шу жумладан сровдфундинг ҳам пайдо бўлди. Бу усулда сиз ўз ғоянгизни маълум сайтлар орқали оммага билдирасиз ва уни ёқтирган, қўллаб қувватламоқчи бўлганлар лойиҳангизга пул ажратади. Кискстартер ёки Индиегого каби сайтларни бунга мисол қилса бўлади. Тома тома кўл бўлур деганларидак, бу усул билан ҳам анча сармоя йиғиш мумкин. Оддий мисол, Стар Ситизен видео ўйини Кискстартер сайти орқали $500,000 йиғишни мақсад қилиб қўйган ва натижада $46,018,188 йиғиб Кискстартерда рекорд даражада сармоя йиққан лойиҳага айланган.

Банк кредитлари

    Керакли сармояни яна банклардан олиш имкони ҳам мавжуд. Ўзбекистонда банк тизими такомиллаштирилиб, кичик ва ўрта бизнес учун банк кредити олиш имкониятлари олдингига нисбатан осонлаштириш устида ишлар бормоқда. Банк одатда фоиз эвазига сизга бул беради ва албатта банкнинг ишончини қозониш учун жиддий бизнес режа тайёрлашингиз керак бўлади. Банклар қарз бераётганда сизнинг бизнесингизни юритишингизда ўз шартларини ҳам қўйиши ва бу орқали сизни қайсидир маънода назорат қилиб туриши мумкин.

             Давлат грантлари

   Агарда сизнинг бизнес ғоянгиз давлат дастурларидан бирига мос келадиган бўлса унда бизнесингизни давлат гранти ва кўмаги орқали молиялаштиришингиз ҳам мумкин. 2014 йилда давлат грантлари учун ажратилган маблағлар олдинги йилга нисбатан 15,9 фоизга ошгани бу борадаги имкониятларнинг ҳам кенгайиб бораётганидан дарак беради. Юқорида бизнесни молиялаштиришнинг кўплаб усулларидан фақатгина баъзиларини санаб ўтдик ва албатта булардан яна бошқа усуллар ҳам мавжуд.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.