Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » "ЎЗМИЛЛИЙБАНК"НИНГ ЯНГИ БИНОСИ

"ЎЗМИЛЛИЙБАНК"НИНГ ЯНГИ БИНОСИ

20-11-2019, 10:33
Автор: User
Просмотров: 152
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Ўтган куни Жиззах шаҳрида қуриб битказилган “Ўзмиллийбанк”нингянги биноси фойдаланишга топширилди. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда банкларнингмамлакатимиз иқтисодиётини юксалтиришдаги ўрни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қўшаётганҳиссаси ҳақида сўз борди.

   Тантанада иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакили Нарзулла Обломуродов, вилоят ҳокими Эргаш Салиевлар йиғилганларни барча қулайликларга эга, замонавий хизмат кўрсатиш технологиялари билан жиҳозланган банк биносининг ишга туширилаётганлиги билан муборакбод этишди.

   —Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кунда фойдаланишга топширилган муҳташам бино миллий меъморчиликнинг замонавий услубларини ўзида мужассам этиши билан биргаликда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамиятга эга, —деди Эргаш Алибекович. —Шуни таъкидлаш керакки, муҳтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилганЎзбекистон Республикасининг2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда банклар муҳим аҳамият касб этаётир. Бу ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг барча йўналишларидаги ислоҳотларда ўз аксини топмоқда.

   Дарҳақиқат, Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз банк тизимида ислоҳотларничуқурлаштириш,уларнинг миллий иқтисодиётдаги аҳамиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Бу шаҳар ва қишлоқлардабанклар инфратузилмасини яратиш, аҳоли ва тадбиркорларга замонавий, ишончли хизмат турлари кўрсатишда муҳим аҳамият касб этаётир. Тадбиркорлик субъектлариниқўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётганишлар самарасидакичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 2018 йилнинг ўтган даврига нисбатан ошди.

   2019-2020 йилларда вилоятимиздаамалга ошириладиган саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш лойиҳаларининг ижроси бўйича “Ўзмиллийбанк” томонидан жами 1 463,2 миллирд сўмлик 63 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳаларга банкнинг 846,7 миллиард сўмлик кредит маблағиажратилиб, 2761 та янги иш ўринлари ташкил этиш кўзда тутилган.

   Эътиборли томони шундаки, 2019 йилнинг 10 ойида иқтисодиётнинг реал сектори кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган 49 та лойиҳаларга “Ўзмиллийбанк”нинг Жиззах бўлими томонидан 352,7 миллиард сўмлик банк кредитлари ажратилди. Ҳозиргача 21 та лойиҳалар тўлиқ ишга туширилиб, қўшимча равишда 2000 дан зиёт янги иш ўринлари яратилди.

   Банк биргина ўз маблағлари ҳисобидан “Арнасой Голд Текс” масъулияти чекланган жамиятига замонавий асбоб-ускуналар сотиб олиш учун 30 миллиард сўмлик кредит ажратди. Ана шунинг эвазига 323 та янги иш ўрни яратилди. “Агромир” масъулияти чекланган жамияти интенсив боғ, мева-сабзавотларни сақлаш ва қайта ишлашга ихтисослашган Даштобод логистика марказини бунёд этиш учун 8,4 миллион АҚШ долларилик лойиҳани амалга ошираётир. Мазкур лойиҳагаОсиё Тараққиёт банкимаблағлари ҳисобидан 5 миллион долларлик кредит ажратилди. Шу тариқа 60 та янги иш ўрни яратилди.

   “Файз Барака Дизайн Текстил” МЧЖнинг 1 миллиард 389 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи лойиҳаси учун Хитой давлат Тараққиёт банки маблағлари хисобидан744 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратди.Ана шунинг эвазига 2019 йилда 50 та янги иш ўринлари яратилди.

   Банкнинг “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга ошираётган ишлари ҳам эътиборга молик. Дастур доирасидавилоятимизнинг 12 та туманидаги 169 минг 780 нафар аҳоли истиқомат қилувчи 36 та қишлоқларида амалга оширилаётган кенг кўламли ободонлаштириш ва қурилиш ишлари ўз вақтида молиялаштирилаяпти. Қишлоқ аҳлига банк хизматлари кўрсатиш кўламикенгаяётир.

   Тантанада карнай-сурнай садорлари авжига чиқди. Тадбир ташкилотчилари банк биносини қисқа фурсатларда миллий меъморчилигимизнинг замонавий услубида қуриб битказган “Идеалмонтажстрой инвест” масъулияти чекланган жамияти қурувчиларига миннатдорчиликбилдирилди.Шундан сўнг йиғилганларнинг гулдурос қарсаклари остида рамзий лента қирқилди. Тадбир иштирокчилари банкда яратилган шароитлар билан танишдилар.


Бекпўлат ТОҒАЕВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.