Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЭКСПОРТ ҲАЖМИ ОШАДИ

ЭКСПОРТ ҲАЖМИ ОШАДИ

9-11-2019, 11:24
Автор: User
Просмотров: 27
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Юрт тараққиётини, мамлакат қудратини белгиловчи омиллар кўп. Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оши-рилаётган ислоҳотлар, янгиланишлар бугун дунё ҳамжамияти томонидан алоҳида эътироф этилаётир.

   Айниқса, тадбиркорларга берила-ётган имтиёзлар, уларнинг ўз бизнеслариниривожлантириши учун кенг имкониятлар яратилаётганлигимамлакатимиз тараққиётида муҳим ўрин тутаётир. Бу ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ҳаётий тажрибаси, оқилона сиёсати, халқ дарди билан яшаши — барча ютуқларнинг омили бўлаётир.

   Кейинги йиллардасаноат, озиқ-овқат, кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан биргаликда электро-техника, машинасозлик, металлургия соҳалари жадал ривожлана бошлади. Эндиликда Жиззахда дори-дармон, тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур жиҳозлар, ашёлар ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилмоқда.

   Яқинда иш бошлаган "Шифобахш сув чашмаси" масъулияти чекланган жамиятини нафақатюртимизда, қўшни мамлакатларда ҳам яхши билишади. Сабаби оддий.Корея-нинг сўнгги технологияси билан жи-ҳозланган корхонада ишлаб чиқарилаётган бир марталик шприцлар-нингсифати юқори. Бучет эллик ҳамкорларнинг эътиборини тортаё-тир. Шунинг учункорхонада тайёрланаётган маҳсулотлар юз фоиз экспорт қилинмоқда.

  —Умумий қиймати 16,5 миллиард сўм бўлган мазкур лойиҳа доирасида йилига 2 миллиард 300 миллион донабир марталик шприц ишлаб чиқариш имконияти пайдо бўлди, —дейди "Шифобахш сув чашмаси" масъулияти чекланган жамиятининг ижрочи директориБаҳодир Донабоев. —Ушбу лойиҳага "Асакабанк"нинг Жиззах филиали 12,8 миллиард сўмлик кредит ажратди. 3,7 миллиард сўмлик харажатлар ўз ҳисобимиздан қопланди.

   Тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жадал давом этаётир. Ислоҳотлар самараси нафақат кадрлар билими ва малакаси, балки, тизим моддий-техника базасининг қай даражада мустаҳкамлигига боғлиқ эканлигини соҳа ходимлари яхши биладилар. Шунга қарамасдан мазкур корхонани ишга тушириш осон кечмади. Банк креди-ти ажратилишидаги айрим муаммолар, тадбиркорнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш вилоятимиздаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ходимларининг беминнаткўмаги билан бартараф этилди. Бошқа соҳаларда ҳам тадбиркорга ҳар томонлама ёрдам берилди.

  —Корея Ўзбекистоннинг ишончли савдо ва инвестициявий шерикларидан бири, —дейди Жиззах вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқишқабулхонаси мудири Абдубоқи Ғозибеков. —Мамлакатларимиз ўртасида мустаҳкам савдо ҳамкорлиги ўрнатилган. Кореялик ишбилармонларнинг кўмаги билан"Шифобахш сув чашмаси" корхонаси замонавийтехнологияга эга бўлди.Вилоятимизда биринчи бўлиб бир марталик шприцлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Эндиликда нафақат ўзимизни, балки қўшни мамлакатлар аҳолисини ҳам юқори сифатли, жаҳон андозаларига жавоб берадиган бир марталик шприцлар билан таъминлаш имконияти пайдо бўлди.

   —Шуни таъкидлаш керакки, бугун-ги кундаўзбекистонлик ҳамкорлар билан бошқа соҳалар қатори соғлиқни сақлаш йўналиши бўйича ҳам икки томонлама манфаатли шартно-малар амалга оширилаётир, —дейди Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг тижорат бў-линмаси вакили Оh Кichan. —Ҳозир Жиззахда Корея технологияси асосида бир марталик шприц ишлаб чиқариш корхонаси фаолият кўрсатаётир. Яқинда Фарғона шаҳрида рентген ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича янги корхона иш бошлаганди.Тошкент шаҳрида Кореянинг кўп тармоқли болалар клиникасини бунёд этиш ишлари давом этмоқда. Шунингдек, Корея тажрибасидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистонда рақамли тиббиётни ривожлантириш амалга оширилмоқда.

   Жанубий Корея технологияси би-лан жиҳозланган янги корхонанинг ишга туширилиши 170 нафар йигит-қизнинг доимий бандлигини таъ-минлади. Ҳамкорлар билан икки томонлама манфаатлишартномалар имзоланганлиги боис маҳсулот юз фоиз экспорт қилинаётир. Ҳозирда жамоа янги лойиҳалар устида иш олиб бораяпти. Келгуси йилдан бошлаб томчи уколлар (капельница) системалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Шунда экспорт ҳажми 2 баробарга ошади.


Бекпўлат ТОҒАЕВ.

("Жиззах ҳақиқати")


Муаллиф олган сурат.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.