Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЗАМОНАВИЙ УЙ-ЖОЙЛАР ЮРТИМИЗ КЎРКИ

ЗАМОНАВИЙ УЙ-ЖОЙЛАР ЮРТИМИЗ КЎРКИ

9-11-2019, 11:07
Автор: User
Просмотров: 24
Комментариев: 0
Версия для печати

 


  Шу йилнинг 28 октябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтказган йиғилишда аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва ипотека бозорини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Йиғилишда таъкидланганидек, республикамизда ҳар йили 145 минг хонадонга мўлжалланган уйлар қурилса, халқимиз эҳтиёжи тўла қондирилар экан.

  Ипотека тизимига босқичма-босқич бозор механизмларини жорий этиш орқали соҳада хусусий секторнинг фаолияти кенгайтирилади. Уй-жой қурилишига жорий этилаётган янги тизимга мувофиқ, кўп қаватли уй-жой қурилиши тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади. Давлат томонидан ер ва ипотека кредити учун банкларга бюджет маблағи ажратилди.

  Уй-жойлар нархининг ошиб кетмаслигини таъминлаш бўйича ҳам зарур чоралар кўрилади. Хусусан, 2020 йилдан бошлаб 16 мингта оилага бошланғич бадал ва кредит фоизи харажатлари учун бюджетдан субсидия ажратилади. Ушбу субсидиялар орқали уйлар бошланғич бадалининг 10фоиздан юқори кредит фоизлари қоплаб берилади.

  Қишлоқларда уй-жой қуриш соҳасидаги ислоҳотлар янада чуқурлаштирилади. Бу борада ҳам рақобат ва сифат бўлиши учун буюртмачилик функцияси "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компаниясидан хусусий секторга босқичма-босқич ўтказилиши кўзда тутилаётир. 2020 йилда қурилиши мўлжалланаётган 12 мингта уй-жойдан 8 мингтаси амалдаги тартиб бўйича, 4 мингтаси эса хусусий сектор томонидан қурилиши мўлжалланган.

  Қурилаётган уйларнинг нархини тушириш ва сифатини ошириш ҳам кун тартибида турган асосий масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Бунга эришишнинг бирдан бир йўли инновацион қурилиш материалларидан кенг фойдаланишдир. Масалан, амалдаги ғишт ўрнига газобетон ва пенобетон ғиштлардан фойдаланилса, ишлаб чиқаришда газ сарфи 8 баробар камаяди. Уйларнинг иссиқлик сақлаши 5 баробар ошади.

  Бу борада вилоятимизда ҳам тизимли тадбирлар амалга оширилаётир. Янгидан бунёд этилаётган уйларнингнафақат меъморий қиёфаси ўзгармоқда, балкиинновацион қурилиш материалларидан кенгроқ фойдаланиш орқали уни арзон ва сифатли қилиб қуришнинг барча усуллари соҳага самарали жорий этилаётир. Жиззах шаҳрининг А.Навоий ва В.Югай кўчалари чорраҳасида қад кўтараётган муҳташам бино (суратда) кўпчиликнинг эътиборини тортаётганлиги табиий. "Сангзорагромаҳсулот" масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан бунёд этилаётган130 хонадонли мазкур бинонинглойиҳа қиймати 45 мил-лиард сўмни ташкил этади.

  —Давлатимиз раҳбарининг қурилаётган бино ва иншоотлар сифатига юқори баҳо бераётганлигибиз тадбиркорлар зиммасига янада масъулиятли вазифалар юклайди, —дейди "Сангзорагромаҳсулот" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Умид Абдуазизов. —Айни пайтда бунёд этилаётган турар жой биноси миллий ва замонавий меъморчиликнинг сўнгги ютуқларини ўзида мужассам этган. Бино саккиз қаватдан иборат бўлиб, унинг биринчи қаватида савдо ва хизмат кўрса-тиш шохобчалари, саккизинчи қаватда эса мансарт типидаги уйлар жойлашади. Ҳар бир уй 1,2,3.4,5 хонали бўлиб, барча қулайликлар яратилади. Ҳозирга қадар янги уйда 80 фоиз қурилиш-таъмирлаш ишлари уддаланди. Янги йил арафасида уйни эгаларига топшириш ниятидамиз.

  Бугун вилоятимиз катта қурилиш майдонига айланди. Қаерга борманг, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётганлигига гувоҳ бўласиз. Келгуси йилдан бунёдкорлик ишлари янада авж олиши кути-лаяпти.

Бекпўлат ТОҒАЕВ.

("Жиззах ҳақиқати")
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.