Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » УННИ НАРХИ ОШДИ... АММО ХАВОТИРГА ЎРИН ЙЎҚ

УННИ НАРХИ ОШДИ... АММО ХАВОТИРГА ЎРИН ЙЎҚ

9-11-2019, 10:46
Автор: User
Просмотров: 19
Комментариев: 0
Версия для печати

      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги "Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўўрисида"ги Қарори эълон қилинганидан сўнг ижтимоий тармоқларнинг янги мавзуси — нон нархининг кескин ошишига қарши норозиликни кузата туриб, ростдан ҳам хавотир қилишга асос борми, деган савол туўилади.Тўғри, 15 октябрдан сўнг Ғаллаорол ва Бахмал туманларида битта қолипли нон нархи 1750 сўмдан ҳам сотилди. Аммо икки кун ўтмаёқ бу амалиётга чек қўйилди. Жиззах шаҳрида эса қолипли нон нархи 1500 сўмгача ошди. Нон нархининг ошиши бошқа истеъмол товарларига нисбатан хавотирга сабаб бўлишига асос бор, албатта — биз нонсиз яшай олмаймиз. Гўшт ўрнини товуқ, тухум, новвот ўрнини шакар босиши мумкин. Аммо дастурхонимиз марказида нон туриши шарт.


   Хўш, ҳукумат қарори кундалик энг катта эҳтиёжимиз бўлган ун ва нон нархининг кескин ошиб кетишига сабаб бўладими? Энди унни қаердан, қанчадан сотиб оламиз? Қолипли ноннинг асосий истеъмолчилари — талабалар ва шаҳар аҳолиси учун эркин нарх оўирлик қилмайдими? Бу каби саволларга тегишли соҳа мутахассисларидан жавоб олишга ҳаракат қилдик.

   Абдураҳмон ПИРМАТОВ, "Дўстликдон" АЖ бошқарув раисининг ўринбосари, ишлаб чиқариш бўйича директор: — Шу вақтгача мамлакатда ишлаб чиқарилган 1 килограмм биринчи навли ун нархи 1400 сўм этиб белгиланган эди. Ваҳоланки, бир тонна ун ишлаб чиқариш учун 1 тонна 333 килограммдан ортиқ буўдой ишлатилади. Бунинг учун ўртача харид нархида ҳисоблаганда салкам 1,9 миллион сўмлик буўдой сарфланади. Яъни, уннинг белгиланган улгуржи нархи билан сарфланадиган буўдой қиймати ўртасидаги фарқнинг ўзи, бошқа харажатларни ҳи-собламаган тақдирда ҳам 500 минг сўмни ташкил этмоқда ёки ун ишлаб чиқарувчи шунча зарар кўрмоқда.

15 октябрдан бошлаб ун ишлаб чиқаришга йўналтириладиган буўдойдан бошқа ҳамма ўаллани истеъмолчиларга ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ биржа савдолари орқали сотиш жорий этилди. Бунда буўдойнинг дастлабки нархи сотувчи томонидан амалдаги харид нархлари ҳамда ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва бошқа харажатларга асосланиб шакллантирилади. Ун ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган буўдой "Ўздонмаҳсулот" корхоналари ўртасида ички айланмаси ишлаб чиқариш, ташиш ва сақлаш харажатларини ҳисобга олган ҳолда ҚҚСсиз улгуржи нархларда (1,3 миллион сўм) амалга оширилади.

"Дўстликдон" АЖ томонидан бир кунда 130-170 тонна бирин-чи навли темир моддаси билан бойитилган ун ишлаб чиқарилади. Биржа савдоларига ушбу ишлаб чиқарилган уннинг барчаси чиқарилмоқда. Бунда корхонадан биржа савдоларига чиқарилиш нархи ўртача 2198 сўмни ташкил этаяпти. Корхонамиз қошида 3 та қолипли нон ишлаб чиқариш билан шуўулланувчи масъулияти чекланган жамият мавжуд бўлиб, бир дона қолипли нон нархи 1500 сўмдан ошмаяпти.

Янги тизимнинг дон корхоналари учун яна бир афзаллиги шундаки, манфаатдорлик ошиши натижасида ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш учун молиявий имкониятлар пайдо бўлади.

   Раҳматулла АЛИҚУЛОВ, "Ўзбекистон Республикаси товар хом ашё биржаси" АЖ Жиззах филиали директори:   — Давлат харидлари доирасида сотиб олинган буўдойни қайта ишлашдан олинган ун барча истеъмолчиларга очиқ биржа савдоларида сотилади. Айни вақтда, 1 декабрга қадар ёки ўтиш даврида Қорақалпоўистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан шакллантирилган рўйхатга киритилган қолипли нон ишлаб чиқарувчи ташкилотларга унни биржа савдоларида 30 фоиз олдиндан тўлов ва якуний ҳисоб-китобни 10 кун ичида амалга оширишга рухсат этилган. Аҳоли ва нон ишлаб чиқарувчи тадбиркорларнинг ваҳимага тушишига асло асос йўқ. Биржа савдоларида барча харидор ва сотувчилар учун шаффоф ва тенг шароитлар яратилган. 2019 йилнинг 15-19 октябрида биржа савдоларига "Ўздонмаҳсулот" АЖнинг 40 та корхонаси томо-нидан жами 43 104,0 тонна 1-навли буўдой уни қўйилди ва унинг 43 067,8 тоннаси, яъни деярли 100 фоизи сотилди.

  Биржа савдолари якунига кўра, дастлабки кунда 1-навли буўдой унининг бир тоннаси учун ўртача нарх 2 510,7 минг сўмни ташкил этган бўлса, 19 октябрь ҳолатига ушбу кўрсаткич 2 402,9 минг сўмгача пасайди. Савдолар биржа савдолари қоидаларига мувофиқ давом эттирилмоқда.

  Таъкидлаш жоизки, қарор билан "Ўздонмаҳсулот"га Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда биржага узлуксиз буўдой етказиб бериш, талаб ошган тақдирда қўшимча буўдой ва ун ҳажмини таъминлаш топширилди. Нархлар Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан мониторинг қилинади.

  Мурод ИСТАМОВ, Бюджетдан ташқари пенсия жамўармаси Жиззах вилоят бошқармаси пенсия ва нафақаларни тайинлаш мониторинги бўлим бошлиўи: — Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги "Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўўрисида"ги Қарори билан 1994 йилдан буён давом этиб келаётган ун нархини маъмурий бошқариш амалиётига чек қўйилган эди. Мазкур қарор биланаҳолининг кам таъминланган қатламларининг ун ва қолипли нон харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи (22,3 минг сўм) миқдорида компенсация тўланган эди. Ушбу компенсация пулларини тўлаш учун давлат бюджети ҳисобидан ҳар ойда 1,4 миллиард сўмдан ортиқ (йиллик ўртача 15 млрд. сўмдан ортиқ) маблаў ажратиб келинмоқда.

Компенсация пули вилоятимиз бўйича жами 56469 мингдан ортиқ оилага тўланади. У Пенсия жамғармаси ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини органлари томонидан тайинланиб, жойлардаги "Халқ банки" филиаллари орқали пенсия ва нафақа пуллари билан бирга ҳар ойнинг 4 дан 27-санасигача аҳолига етказиб берилишининг аниқ тадбирлари белгиланган.

   Эндиликда ушбу маблаў миқдори 50 минг сўмгача, компенсация олувчи тоифалар сони9 тадан 11 тага оширилади. Эътиборлиси, қарорда ҳужжат 14 октябрда қабул қилинганига қарамасдан, 1 октябрдан компенсация миқдорини ошириш белгиланган. Ой бошида 22300 сўм тўланган бўлса, 15 октябрдан қўшимча равишда 27700 сўм тўланади.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил1 октябридан компенсация олувчи аҳоли тоифалари қаторига 14 ёшгача бўлган болалари учун тайинланган нафақа олувчи оилалар ҳамда белгиланган энг кам ёшга доир пенсия миқдорида пенсия олувчилар ҳам киритилди. Ушбу тоифа вакилларига компенсация пуллари октябрь ойи учун қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ноябрь ойида тўланиши таъминланади. Пенсия жамўармаси томонидан компенсация олувчи жами 61 362 нафар фуқарога жамўарманинг ахборот тизими орқали компенсация миқдорларини автоматик равишда қайта ҳисобланиб, оширилган миқдорлари (фарқи) бўйича тўлов ведомостлари электрон шаклда Халқ банкига етказилади. Банк пластик карталари орқали компенсация пулларини олувчиларига маблаўлар автоматик равишда карталарига юкланади, нақд пул шаклида олувчиларга узоўи билан 27 октябрь санасигача етказилиши таъминланади.

   Демак, янги тизим дон корхоналарига вилоят ҳокимлиги томонидан тақсимлаб бериладиган режа-жадвал асосида аҳолига ун етказиб бериш амалиётига чек қўяди. Уннинг қолипли нон ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар томонидан суи-истеъмол қилиниши, бозорда ўз нархидан анча қиммат сотилишига барҳам беради.

Хўш, қолипли нон ишлаб чиқарувчи тадбиркор бундан ютадими, ютқазадими?

   Нусратулло ЎТАМУРОДОВ, "Асл Зомин файзи" МЧЖ раҳбари: — Шу пайтга қадар нон ишлаб чиқарувчилар учун махсус ун фондидан ажратилган ресурслардан фойдаланиш ҳисобига битта қолипли нон нархи 1000 сўм эди. 1 килограмм унни 1400 сўмдан харид қилганмиз. 15 октябрдан бошлаб эркин савдо орқали бошланўич нарх 2200 сўмга чиқди. Демак, 50 килограммлик бир қоп ун нархи 115 минг сўмдан бошланади. Биржада нархлар ҳар куни, ҳар соатда ўзгаришини ҳисобга олсак, тадбиркор зарар кўрмасада, фойда ҳам кўрмайдиган нархни танлаши зарур. Боиси, куз-қиш мавсумида аҳолининг нонга талаби ортади, бунинг устига пахта-йиғим теримида ҳам қолипли нонга буюртма кўп. Шу боис нон ишлаб чиқариш харажатларини қоплаши учун 1400 сўм нарх белгиладик. Асосан аутсорсинг хизмати кўрсатишим боис аҳоли учун кунига 500 дона нон ишлаб чиқарамиз. У савдо нуқталарига чиқмайди, цехнинг ўзида сотилиб кетади. Савдо дўконларига тарқатиладиган нон нархининг янада ошиш эҳтимоли бор. Менимча, ноннинг қадри, халқимиз ҳаётида тутган ўрнини ҳисобга олиб, таннархни камайтириш йўлларини қидириш, зарар кўрмаган ҳолда кўп фойда кўрмасак ҳам ишлаш фурсати ҳозир.

   Ваҳоб МЕЛИЕВ, "Oybek Co.LTD" кўп тармоқли фирма раҳбари: — Корхонамизда аҳоли учун кунига 2000-2500 дона қолипли нон ишлаб чиқарилади. Уни 6 та савдо дўконига тарқатамиз. 15 октябрдан бошлаб бир дона нон ишлаб чиқариш 1250-1500 сўмга тўўри келаяпти. Аммо беш қўлни оўизга тиқиш инсофдан эмас. Қўқон шаҳридаги ҳамкасбларимиз ўтган Рамазон ойида ва нон нархи бирдан ошган шу кунларда эҳтиёжманд одамлар учун нонни бепул тарқатишганидан хабардормиз. Шу боис битта нон нархини 1400 сўмгача бўлган нархда сотишга қарор қилдик. Бундан ташқари савдо дўконларида ҳам қўшимча нарх қўйилади. Кунора дўкон-ларни айланиб, нон нархининг ўта юқорилаб кетмаслигига ўзимиз ҳам ҳисса қўшаяпмиз.

   Нон ишлаб чиқариш таннархи-ни қандай камайтириш мумкин? Жиззах шаҳрида 36 та қолипли нон ишлаб чиқариш корхонаси мавжуд бўлиб, улар асосан Россия ва Хитой технологияси асосида ишлайди. Фақат бизнинг фирмамизда Германиянинг энергия тежовчи печларидан фойдаланилади. Бу анъанавий ишлаб чиқаришдан 1,5 баробар кам энергия сарфлаб, ўша натижани беради. Бундан ташқари малакали ходимларни ишлатишга эътибор қаратиш лозим. Тажрибали ишчи бир соатда битта ўрнига 2 қоп ундан нон пишира олади. Фақат давлатнинг шароит яратиб беришини кутмасдан, ички имкониятлар ҳам кўпайтириб борилса, нон нархини янада арзонлаштириш мумкин.

   Дарҳақиқат, пахта йиғим-терими муносабати билан вилоятимизда водий ва қўшни вилоятлар аҳолиси меҳмон бўлиб турган шу кунларда нон истеъмоли ҳар доимгидан ошган. Маълумотларга кўра, бир кунлик нон ишлаб чиқариш ҳажми маҳаллий тадбиркорлар учун 90 мингтани ташкил этади. Мавсум якунланганидан сўнг ўз-ўзидан унга эҳтиёж сусайиб, фақат аҳоли эҳтиёжларига яраша нон ишлаб чиқаришга ўтилади. Демак, ортиқча хавотирга ўрин йўқ.

Муқаддас САПАРОВА.

("Жиззах ҳақиқати")скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.