Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » Боғидан барака топаётганлар

Боғидан барака топаётганлар

9-09-2019, 11:27
Автор: User
Просмотров: 29
Комментариев: 0
Версия для печати
Ривоят қилишларича, қадимда муҳим савдо йўлидажойлашган ҳозирги Чаканд, Сармич, Совот, Искандар қишлоқлари подшо, бек, амир ва бошқа ҳукмронларнинг дам оладиган қўналғаси вазифасини бажарган. Хушманзара табиати, зилол булоқлари, шириндан-шакар мевалари ҳар қандай меҳмоннинг эътиборини тортган.
Кунларнинг бирида шу ҳудудда тўхтаб ўтган Самарқанд беки узумни татиб кўриб:
— Чи қанд? (Бунча қанддай ширин,нима бу?).
— Хўраки узум,—деб жавоб берган эканхонадон эгаси.
Айтишларича, Чаканд қишлоғи илгари Чиқанд номи билан аталган. Вақтлар, йиллар ўтиб бу сўз талаффузибузилиб, Чаканд кўринишига келган.
Ўша машҳур узум довруғини, ота-боболаридан мерос бўлиб қолган боғдорчилик анъаналаринибугунги авлод давом эттираяпти. Янгиобод туманида ҳозир ҳам томорқа боғдорчилиги,узумчиликка бўлган эътибор ва қизиқиш кундан-кунга ортиб бормоқда.
Юқори Сармич қишлоғида истиқомат қилувчи 71 ёшни қаршилаган Тожимурод бобо Усмоновбоғдорчиликнинг ҳадисини олганлардан. Доно она билан уч ўғил, уч қизни тарбиялаб, уйли-жойли қилишди. Боғдан келган қўшимча даромад ҳисобидан тўйлар қилиб, уйлар қуришди. 35 сотих томорқасида экспортбоп беш турдаги олма нави, 100 тупдан зиёд ўрик, шафтоли, гилос, полиз ва сабзавот маҳсулотлари етиштириб келаётган Усмоновларга кўпчилик бежиз ҳавас қилмайди. Барчаси Тожимурод бобо бошчилигида бажарилган юмушлар самарасидир. Бултур 12 тонна олма ҳосили олинди.
Ҳар қарич ердан унумли фойдаланаётган тадбиркор оиласида чорвачиликка ҳам алоҳида меҳр қўйишган. Бўрдоқи учун боқилаётган 10-15 бош қорамол учун ем-хашак, озуқа заҳираси томорқада етиштирилади. Насос орқали тортилган булоқ суви боғни яшнатаяпти.
Сармичнинг қора ва оқ кишмиши,Каттақўрғон, чиллаки, ҳусайниузум навлари Даштобод, Зомин, Ховос, Боёвут, Тошкент бозорларидамаълум ва машҳур.
— Отамдан менга тўрт килолик кетмон мерос қолган. Дарсдан бўш вақтим шу кетмонда томорқамда ишлайман, — дейди яна бир кекса деҳқон Анварқул Абдураимов.
25 сотих томорқасида етти турга яқин узум парваришлаётган бу оилавий тадбиркорнинг ерга меҳри бўлакча. Боғ атрофи анвойи гулларга бурканган. Кунгабоқар, маккажўхорининг майин шабадада силкиниши, сал наридаолма дарахтига илиб қўйилган тўрқовоқдаги беданаларнинг ёқимли сайрашидилга ҳузур бағишлайди.
— Маҳалламизда 5000 нафар аҳоли истиқомат қилади, — дейди "Сармич" маҳалла фуқаролар йиғинининг раиси Нишонбой Мирзақулов. — Узумчилик, боғдорчилик, асаларичилик, томорқачиликда оилавий тадбиркорликни йўлга қўйган оилаларюздан ошди.
Фарзандларини меҳнатга жалб этиб, уларни ерга, она-табиатга муҳаббат руҳида тарбиялаётган, томорқасидан барака топаётган бундай оилалар сафи кенгаяверсин.
Зоир ЭРГАШЕВ.
("Жиззах ҳақиқати")
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.