Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » БАЙРАМ ШУКУҲИ ЎЗГАЧА БЎЛДИ

БАЙРАМ ШУКУҲИ ЎЗГАЧА БЎЛДИ

9-09-2019, 11:19
Автор: User
Просмотров: 29
Комментариев: 0
Версия для печати
АРНАСОЙ туманида қутлуғ кун арафасида бир қатор ижтимоий-иқтисодий соҳа объектлари фойдаланишга топширилиши муносабати билан уюштирилган тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Т.Худайберганов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант П.Бобожоновлар иштирок этишди.
Жумладан, мато ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Arnasoy gold teks” масъулияти чекланган жамиятининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Корхона йилига 50 миллион АҚШ долларига тенг қийматда маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.
450 та замонавий тикув дастгоҳига ўрнатилган корхонага дастлабки босқичда 800 нафар ишчи олиш, кейинчалик иш ўринлари сонини 1200 тага етказиш ҳамда маҳсулотларни Туркия, Россия, Германия ва Осиёнинг бир қатор давлатларига экспорт қилиш кўзда тутилаётгани аҳамиятлидир.
Шундан сўнг туман ахборот кутубхона марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Марказ қурилишига республика Ички ишлар вазирлиги ҳомийлик қилди. 50 минг дона китоб фондига эга, ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш мумкин бўлган кутубхона 5 та муҳим ташаббусдан бирининг самарали ижроси сифатида баҳоланди.
Шу куни туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими биноси ва Хотира хиёбони ҳам очилди. Хиёбон марказидаги она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.
— Туманимиз ташкил топганига 44 йил бўлди, орада ҳудудимиз ночор ҳолга келиб қолганди, — дейди “Нуроний” жамғармасининг туман бўлинмаси раиси Бекпўлат Эшпўлатов. — Президентимиз ташаббуси билан бу йил туманимизда улкан ўзгаришлар юз берди. Кўчалар кенгайди, тунда ҳам ёп-ёруғ, ҳамма бинолар янгича кўриниш олди. 41 та кўп қаватли уйимиз худди кеча қурилгандек таъмирланди, ўнлаб савдо, ишлаб чиқариш, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ишга тушди. Эътиборлиси, халқимизнинг қалби қувончга тўлган, ҳамманинг юзида мамнунликни кўрасиз. Шунингдек, туман маданият марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.
Бекпўлат ТОҒАЕВ,
Алижон АБДУСАТТОРОВ.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.