Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама

Юрт ободлиги учун

22-08-2019, 10:08
Автор: User
Просмотров: 631
Комментариев: 0
Версия для печати

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллик байрами муносабати билан ободонлаштириш ва тозалик ойлиги доирасида 17-18 август кунлари ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари вилоятимиздаги барча корхона, ташкилот, муассасалар, маҳаллаларда юксак савияда ташкил этилди. Кексаю, ёш ўзи яшаётган, меҳнат қилаётган, таълим олаётган ҳудудларни тозалаш, ободонлаштиришда фаол иштирок этди.

Азалий эзгу қадриятларимиз мустақиллик йилларига келиб қайтадан бўй кўрсатди. Истиқлолнинг 28 йиллиги тантаналарига қизғин ҳозирлик кўрилаётганайни шу кунларда халқимизнинг умрбоқий анъаналари янада ёрқинроқ намоён бўлаётганлиги қалбларни қувончга тўлдираётир.

Ҳашар вилоятимиздаги барча ташкилотлар, муассасалар, корхоналар, фуқаролар йиғинлари ҳудудида кўтаринки руҳда ташкил этилди.

—Ҳашарда 796 минг 981 нафарга яқин юртдошимиз қатнашди, — дейди ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйичавилоят ишчи гуруҳи раиси Абдумажид Сатторов. — Икки кунлик ҳашарда қатнашганларнинг519 минг 284 нафардан ортиғини ёшлар ташкил этди. Беғараз ёрдам, меҳрмурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ўтказилган умумхалқ ҳашари юртимизни янада обод, файзли бўлишига хизмат қилди.

Икки кун давомида ҳашарчиларнинг ғайрат-шижоати билан 1 367 гектар майдонда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. 650 километр узунликдаги ариқ-зовурлар тозаланди. 138 та зиёратгоҳ, 488 та қабристон тартибга келтирилди. 560 минг тупдан ортиқ дарахтларга шакл берилиб, оқланди.1 642 тонна чиқинди чиқариб ташланди.

Ҳашар кунлари 296 нафар уруш ва меҳнат фахрийлари, кекса ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларнинг турар жойларида 12 мингквадрат метрга яқин таъмирлаш ишлари бажарилди. Эҳтиёжманд, кўмакка муҳтож оилаларга 26 миллион сўмдан зиёд моддий ёрдам кўрсатилди.

—Бир гуруҳ мутасаддиларнинг хонадонимга ташриф буюриши кўнглимни тоғдек кўтарди, —дейди Фориш туманидаги "Учқулоч" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Сиддиқ Қўшоқбоев. —Ҳашар куни уй-жойимни таъмирлаш учун 10 миллион сўмлик бепул қурилиш ашёлари ажратилди. Бундан бошим осмонга етди.

Дўстлик туманидаги болалар ва ўсмирлар сузиш ҳавзасини таъмирлашгаҳам катта маблағ сарфланди. Алишер Навоий номли маҳаллада бир йўла 2 та хизмат кўрсатиш шохобчаси иш бошлади. Уларнинг бири тадбиркор Шоҳруҳ Тонгяриқов томонидан ташкил этилган "Ёшлар меҳнат гузари" бўлса, иккинчиси Жўрабек Ҳамзаевнинг хусусий қурилиш ашёлари дўконидир.

Ҳашар кунлари Шароф Рашидов туманидаги "Янгиобод" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган спорт майдончалари жорий таъмирланди. "Жиззахлик", "Қанғли" маҳалла фуқаролар йиғинининг ҳар бирида 2 тадан савдо дўкони, "Ёйилма" МФЙда гўзаллик салони, "Пастки сўлоқли" маҳалла фуқаролар йиғинида сартарошхона, "Тоқчилик" МФЙда дорихона, Совунгарлик маҳалласида тўйхона фойдаланишга топширилди.

Бекпўлат ТОҒАЕВ.

("Жиззах ҳақиқати")


скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.