Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » Россиялик ишбилармонлар — Жиззахда

Россиялик ишбилармонлар — Жиззахда

29-05-2019, 11:18
Автор: User
Просмотров: 36
Комментариев: 0
Версия для печати

2019 йил — Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили


Россиялик ишбилармонлар — Жиззахда


Россиянинг "ОПОРЫ РОССИИ" ҳомийлик кенгаши раиси Сергей Борисов раҳбарлигидаги делегация аъзоларини вилоятимиз раҳбариЭргаш Салиев вилоят ҳокимлигида кутиб олиб, уларни воҳамизнинг инвестиция муҳити ва истиқболдаги имкониятлари билан таништирди.

Шундан сўнг меҳмонлар "Жиззах" эркин иқтисодий зонасида ҳам бўлишди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Ахмедхаджаев вилоятимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва инвесторлар учун яратилаётган қулайликлар, мавжуд имкониятлар тўғрисида батафсил сўзлаб берди. Шунингдек, йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлар Президентимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганлигини таъкидлади.

— Ўзбекистон халқига ҳавасим келади, — дейди "ОПОРЫ РОССИИ" ҳомийлик кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Евгений Шлеменков. — Бугунги кунда юртингизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар инвестицион муҳит яратиш даражасиникескин оширмоқда. Россияда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланаётганлар сони21 фоизни ташкил этаётган бир пайтда юртингизда ишлайдиган аҳолининг 50 фоиздан зиёди ишбилармонликка интилаётганлиги жуда аҳамиятлидир.

Учрашув давомида ахборот технологиялари, интернет тармоғида бизнес юритиш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, тиббиётсоҳасини ривожлантириш бўйича қатор келишувларга эришилди.

Шундан сўнг меҳмонлар "Жиззах" ва "Зомин фарм" эркин иқтисодий зоналарида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.


Лазиз МАМАТҚУЛОВ.

("Жиззах ҳақиқати")

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.