Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЛАЛМИ ДЕҲҚОНЧИЛИК: муаммо ва ечим

ЛАЛМИ ДЕҲҚОНЧИЛИК: муаммо ва ечим

13-02-2019, 15:21
Автор: User
Просмотров: 58
Комментариев: 0
Версия для печати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 30-31 январь кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида лалми майдонлардан самарасиз фойдаланилаётгани, сувсизликка чидамли бодом, писта ва бошқа мевали боғлар ташкил этиш, янги токзорлар яратиш, томчилатиб суғориш технологиясини амалиётда қўллаш лозимлиги алоҳида таъкидланган эди.


Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов ва вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирокида Форишдаги 18-мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган тадбирда айнан шу масалалар батафсил муҳокама этилди. Очиқ мулоқотга Бахмал, Зомин, Ғаллаорол, Фориш, Янгиобод туманлари фермер хўжаликларининг раислари, тадбиркорлар таклиф қилинди.

—Узумчилик мамлакатимиз қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан биридир,— дея қайд қилинди мулоқотда. —Юртимизнинг қулай табиий шароити юқори узум етиштиришга имкон беради. Бу ўз навбатида мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда, экспорт салоҳиятини оширишла муҳим ўрин тутади.

– Ток уч йилда ҳосилга киради, бешинчи йилга бориб, ундан юқори ҳосил олиш мумкин, – дейди Бахмал туманидаги «Жамшид фахрли боғи» фермер хўжалигининг раиси Фахриддин Саримсоқов учрашувда сўз олиб. – Айни пайтда тадбиркорларга боғдорчилик учун уч йил муддатга имтиёзли кредитлар ажратиляпти. Бу жуда қисқа фурсат. Кредитларнинг имтиёзли даврини бир йилдан уч йилга келтириш, асосий қарзни беш йилга узайтириш лозим. Узумчиликни йўлга қўйиш учун 30 гектар ер ажратилишини, артезиан қудуғи қазиш ҳамда 1000 тонна сиғимга эга замонавий музлатгич қуриш учун 1 миллиард 300 миллион сўм кредит олишда ёрдам берилишини сўрайман.

– Томчилатиб суғориш технологияси асосида 1000 гектар ерда токзор ташкил этмоқчиман, – дея фикр билдирди Фориш туманидаги «Лаззат кафолат» хусусий корхонаси раҳбари Раҳмат Нарзиев. – Артезиан қудуғи қазиш ва томчилатиб суғориш ускуналари харид қилиш учун менга 150 миллион сўм кредит зарур.

— «Фориш агросервис» фермер хўжалигининг раиси Лазиз Ҳазратов очиқ мулоқотда шундай деди: —маҳаллий узум навларини экиш учун менга 100 гектар ер майдони, 130 минг туп кўчат зарур. «Асака банк”ка ток кўчатлари сотиб олиш ва майизни қадоқлаш ускунаси харид қилиш учун 1 миллиард 200 миллион сўм кредит олишни сўраб, мурожаат қилганман. Аммо, масала ҳал бўлмаяпти.

Мулоқотда Ғаллаорол туманидаги “Туятортар”, “Лапасов Шавкат”, Зоминдаги “Қангли мўл ҳосил”, Янгиобод туманидаги “Умар Юнус”, Бахмал туманидаги “Ўткирбек узумзори” фермер хўжаликларининг раҳбарлари Ғулом Маматқулов, Шавкат Лапасов, Алмамат Бойбўриев, Мардонбек Юнусов, Ҳасан Қодиров, Форишдаги “Фориш томорқа” МЧЖ раиси Бобур Номозов ва бошқалар сўзга чиқиб, узумчилик, боғдорчилик, сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича ўз таклифлари, истаклари, муаммоларини ўртага ташлашди.

Рашид КАРИМОВ.


скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.