БАЗАЛЬТДАН АРЗОН МАҲСУЛОТ![]() Мазкур корхонаРоссия, Туркия, Германия, Франция, Италия ва Австрия давлатларида ишлаб чиқарилган замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Айни пайтда биринчи ва иккинчи босқичи ишга туширилган қўшма корхона учун Буюк Британиянинг “Leigh Bаrrier” компанияси 11 миллион, тижорат банклари эса 26 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи йўналтирди. —Қўшма корхонамиз асосан маҳаллий хом-ашё — базальт тошидан замонавий, бозоргир маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган, — дейди “Mega invest industrial” масъулияти чекланган жамияти бош директори Ёрқин Тилабов. —Ўтган 2018 йилда 1000 тонна базальт арматураси ва қурилишда кенг қўлланиладиган турли ўлчамдаги сеткалар ишлаб чиқаришга эришдик. Корхонамизнинг учинчи навбати ишга туширилгандан кейин йилига 4 минг тонна базальт толаси, 4800 тонна композит арматураси ва бошқа турдаги қурилиш ашёлари ишлаб чиқариш имконияти яратилади. ![]() —Ниҳоят биз қишлоқ ёшлари ҳам замонавий саноат корхонасида меҳнат қилиш имкониятига эга бўлдик, —дейди Жиззах политехника институтини битириб, корхонанинг бошқарув пультида опертор ёрдамчиси бўлиб ишлаётган Шахзод Шаропов. — Корхонмиз ишчилари, инженер техник ходимларининг аксрияти мен каби ёш мутахассислар. Унумли меҳнат қилишимиз, мароқли ҳордиқ чиқаришимиз учун қулайликлар яратилган. Корхонамиз компьютерлаштирилган тизимда ишловчи замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Ана шу тизимни бошқариб, камтарона меҳнатим билан корхонамиз эришаётган натижаларга оз бўлсада ҳисса қўшаётганлигимдан бахтиёрман. Қўшма корхона айни пайтда МДҲ, Саудия Арабистони ва Афғонистон давлатлари билан икки томонлама манфаатли шартномалар асосида иш юритаяпти. Бу йил ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг асосий қисмини экспорт қилиш кўзда тутилган. Корхонанинг учинчи навбати ишга туширилса, ёнғин хавфсизлиги ходимларига махсус кийимлар тайёрлаш учун оловда куймайдиган мато ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Қурилиш учун ўта зарур бўлган швеллер, бурчакли (уголок) материаллар, автомашиналарнинг тормоз клодкалари ишлаб чиқарилади. Ҳозирда ишлаб чиқарилаётган композит арматуралар ҳажми кўпайтирилди. —Заводимиз минтақдаги ягона, МДҲ давлатларидаги иккинчи, жаҳондаги бешинчи базальтдан композит арматураси ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхона, —дейди Ёрқин Тилабов. –Базальт арматураси металл арматурага қараганда 8 баробар енгил. Метал арматурага нисбатан 3 баробар мустаҳкам. Энг муҳими зангламайди. Ўзидан электр токини ўтказмайди. Металл арматурадан 30 фоиз арзон бўлиб 100 йилгача ўз хусусиятини йўқотмаслиги билан аҳамиятлидир. ![]() Бекпўлат ТОҒАЕВ. Суратларда: корхонада иш жараёни. Муаллиф олган суратлар. Рейтинг статьи:
|
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.