Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ҚИШЛОҚ ВА МАҲАЛЛАЛАРДА КАТТА ЎЗГАРИШЛАР БЎЛАДИ

ҚИШЛОҚ ВА МАҲАЛЛАЛАРДА КАТТА ЎЗГАРИШЛАР БЎЛАДИ

7-04-2021, 08:41
Автор: User
Просмотров: 28
Комментариев: 0
Версия для печати

   Президентимиз раислигида жорий йилнинг 24 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилингани бежиз эмас.Ана шу муносабат билан вилоят телерадиокомпаниясида"Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари: «Илк натижалар ва келгуси режалар"мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ходимлари Дастур ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар, галдаги вазифалар хусусида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

   Ушбу дастур вилоятимизнинг чекка қишлоқларидаги минглаб оддий одамларнинг ҳаётида ўзгаришлар бўлишини англатади. Шу орқали жойларда ечимини кутаётган қанчадан-қанча муаммолар ҳал бўлади, қишлоқлар ривожланади, зарур инфратузилма яратилади. Энг муҳими, одамлар ҳаётдан рози бўлади.

   Давра суҳбатида депутатлар ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан аҳволи оғир 244 та қишлоқ ва 31 та маҳаллани комплекс ривожлантириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтишди. Уларда ичимлик суви ва электр тармоқлари, ички йўллар, ижтимоий объектлар қуриш ҳамда таъмирлаш учун 1 триллион 187 миллиард сўм ажратилиши белгиланди. Шунингдек, 214 қишлоқ ва маҳаллалардаги 501 километрдан ортиқ ички йўлларни таъмирлашга 142 миллиард 900 миллион сўм, 40 та маҳаллага 230,4километрдан ортиқ ичимлик суви тармоғи тортиш учун 84 миллиард 400 миллион сўм ажратилиши режалаштирилган.

   Шунингдек, 198 қишлоқ ва маҳаллаларда 1 минг 95 километрдан зиёд электр узатиш тармоқлари ҳамда 292 та трансформаторни янгилаш белгиланмоқда. Мазкур чора-тадбирларга қарийб 129 миллиард 200 миллион сўм йўналтирилиши айтилди. Демак, ҳудудлар қиёфасини бутунлай ўзгартириш, одамларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш, қишлоқларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар рўёбга чиқарилади.

   Тўғриси, сайловчилар томонидан бўлаётган мурожаатларнинг аксарияти тоза ичимлик суви, электр энергияси билан таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш ишларига боғлиқ бўлмоқда. Одамлар, айниқса, қишлоқ аҳолиси электр энергияси таъминотидаги доимий узилишлардан қийналиб келмоқда. Жорий йилда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган бу борадаги муаммолар ўз ечимини топадиган бўлди.

   Умуман олганда, қишлоқларимизни замонавий масканга айлантириш мақсадида катта ислоҳотлар олиб борилиши режалаштирилган. Бу ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий муҳит яхшиланиши, одамларимизнинг дунёқараши ўзгариши, ўзига ишончи ва қатъияти ошишига хизмат қилади. Эътиборли яна бир томони, мамлакатимизнинг ҳар бир гўшасини обод қилиш ғояси катта ўзгаришларга асос бўлиши аниқ.

   Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Нодира Каримова:

   — Вилоят кенгашига сайланган депутатлар албатта, бир куч бўлиб дастурлар ижросини таъминлай олсаккина, барча жойда бирдек фаровон ҳаётга, кўркам кўринишларга эришамиз. Қачонки, қишлоқларга инфратузилма борсагина, ҳаёт сифати ўзгаради, тадбиркорлик ривожланади. Демак, депутатларимизнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ташвиқот-тарғибот тадбирларини бу йил янги ёндашувлар асосида шакллантирилган "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида амалга оширишимиз зарур.

   Мазкур дастурлар ижросини таъминлашда, биз биринчи навбатда, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги депутатларимизга суянамиз. Улар ўз сайлов округларидаги ўрганишлари давомида ҳар бир маҳалла кесимида ижтимоий соҳа, ичимлик суви, йўл-транспорт ва инфратузилма объектлари манзилли дастурларини ишлаб чиқиб, мутасаддиларга тақдим этадилар. Шу тариқа сайловчилар ишончини қозониш билан бирга турмуш фаровонлиги, қишлоқлар ободлигига ҳам муносиб ҳисса қўшадилар.

   Жумладан, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида қишлоқ ва маҳаллаларнинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларни ободонлаштириш учун 24 та қишлоқ ва 2 та маҳаллалар танлаб олиниб, улардаги 29 322 та хонадонларда яшовчи 146 800 нафардан ортиқ аҳолига қулай шарт-шароитлар яратилиши кўзда тутилган.

   Ушбу танлаб олинган қишлоқ ва маҳаллаларда "Темир дафтар"га 268 та "Аёллар дафтари"га 2 704 нафар аёллар ва "Ёшлар дафтари"га 1 355 нафар ёшларкиритилган. Бундан ташқари, ҳудудларни баҳолаш натижаларига кўра, барча туман ва шаҳарлар бўйича 56 та оғир қишлоқ (маҳалла) аниқлан-ган.

   Абдунаби Абдураҳмонов, вилоят Кенгаши депутати:

   —Бир нарсани унутмаслигимиз керак, давлатимиз раҳбари қайд этганидек, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" деганда, нафақат уларнинг йўли ёки қиёфаси яхшиланиши, балки у ерда яшовчи аҳолининг даромади кўпайиши, ижтимоий объектлар тўлиқ ишлаши керак. Энг асосийси, ҳақиқий обод маҳаллада "Темир дафтар", "Аёллар" ва "Ёшлар" дафтарлари бўлмаслиги лозим. Савдо, хизмат кўрсатиш ва бошқа бозор инфратузилмасини яхшилаш доирасида умумий қиймати 12 миллиард сўмлик 51 та савдо мажмуаси, 50 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, 26 та кичик турдаги ишлаб чиқариш ва 24 та бошқа объект барпо этилади ва таъмирланади. Натижада, янги иш ўринлари ҳисобига 688 нафар аҳоли бандлиги таъминланади.

   Бундан ташқари, жорий йилда ҳудудда "Ҳар бир оила — тадбиркор" дастури доирасида аҳолига 294 млрд.сўм кредитлар ажратилади ва 10 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти фаолияти ташкил этилади.

Муқимбой ИСМОИЛОВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.