Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЗАМОНАВИЙ БЕЗНЕСГА САЁҲАТ

ЗАМОНАВИЙ БЕЗНЕСГА САЁҲАТ

20-01-2021, 09:35
Автор: User
Просмотров: 94
Комментариев: 0
Версия для печати

   Мамлакатимиз раҳбарининг 2020 йил25 декабрь куни ўтказилган "Ёшлар форуми"да ёшларда ижобий мотивация, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида зарур билим ва малакаларни шакллантириш, шу орқали уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича "Ҳар бир тадбиркор — ёшларга мададкор" ташаббуси қўллаб-қувватланди.

   Ташаббус доирасида ҳудудларда ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига ўргатишни ташкил этиш асосида ҳар бир тадбиркорга биттадан ишсиз ёшни бириктириш орқали 2021 йилда камида 500 минг ёшни иш билан таъминлаш вазифаси белгилаб берилди. Жорий йилдан бошлаб ҳудудларда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва уларни касб-ҳунарга ўқитишнинг янги тизими жорий этилади. Президентимизнинг 2020 йил 13 октябрдаги "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ, бу йилда 45 миллион доллар миқдорида маблағ ажратилиши, шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ҳар бир вилоятга 100 миллиард сўмдан кредит маблағлари йўналтирилиши белгиланган.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини сифатли ташкил этиш, "Ҳар бир тадбиркор — ёшларга мададкор" тамойили асосида ҳудудларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш, "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари ва касб-ҳунарга ўқитиш орқали улар бандлигини таъминлаш, шунингдек, "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" муносабати билан тегишли ишлар бошлаб юборилган.Шунга кўра, ёшларнинг эгаллаган кўникмаларидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунар коллежлари, техникумлар, 11-синф битирувчиларининг рўйхатлари шакллантирилади. Ўқув жараёнларига юқори тажрибага эга малакали педагоглар, ҳунармандлар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг профессионал мутахассислари жалб этилади.

   "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар учун ўқув курслари ташкил этилади ва битирганларгасертификат берилади.Рўйхатга киритилган йигит-қизларни ишга қабул қилишда ўрнак бўлаётган, 5-10 нафарининг бандлигини таъминлаган тадбиркорлик субъектларига маълум турдаги харажатларни қоплаб бериш бўйича субсидиялар ажратиш, маҳаллий солиқлар бўйича имтиёзлар бериш, рўйхатга киритилган ёшларга "Ҳунарманд" уюшмасига йиллик аъзолик бадалини Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан қоплаб бериш вазифаси қўйилди.

   Шу каби ишларни ташкил этиш мақсадида вилоятимизда яқинда "Замонавий бизнесга ўзгача ёндашув" шиори остида ташкил этилган саёҳат ҳам шулар жумласидандир. Мазкур лойиҳада "Ёшлар дафтари"га киритилган, 50 нафардан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож тадбиркорликка қизиқиши бўлган ёшлар, битирувчилар ва талабалар иштирок этишди.ЎзбекистонЁшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда уюштирилган тадбирда ёшлар дастлаб Жиззах шаҳридаги IT-паркда кутиб олинди.

   — IT соҳасининг қанчалик муҳимлигини таъкидлаб ўтмоқчиман, — деди IT-park директори маслаҳатчиси Жараям Партасарти. — Ҳаммамиз эрта тонгданоқ телевизорни ёқишга уринамиз,телефонимизни қидирамиз. Бугунги кунда деярли ҳамма нарса технологиялар билан боғлиқ. Бу соҳа ҳаётимизнинг ҳар бир бўлагига кириб келган. Яқин ўрталарда биз роботлар оламига дуч келишимиз мумкин ва бунга тайёр бўлишимиз керак. Ҳурматли ёшлар, ўйланг, орзу қилинг, катта бизнесмен бўлинг, бу қўлингиздан келади. Аслида йирик лойиҳалар ёшлар томонидан амалга оширилади. Шу бугундан хаёлингиздаги лойиҳаларни амалга оширишни бошланг. Эндиликда, марҳамат, IT-parkка ташриф буюришингиз мумкин.

   IT-парк фаолияти билан ёшлар яқиндан танишдилар. Уларга ўқиш жараёни тўғрисида маълумотлар берилди. Паркдан чиқилгач,Жиззах ЭИЗ даги ADM-Jizzakh автомобиль заводига ташриф буюрилди. Бу корхонада 2020 йилнинг ноябрь ойидан иш бошланган.

   —Ҳозирда Кианинг 2 та моделини ишлаб чиқараяпмиз, булар KIA K5 вaSeltos автомобилларидир, — дейди корхонанинг ишлаб чиқариш бўйича мутахассиси Нодирбек Содиқов. — Мазкур автомобилларнинг қисмларини ва двигателларини йиғаяпмиз. Яъни, ярим тайёр маҳсулотларни бутлаяпмиз. Айни пайтда корхонада 100 нафар ишчи бор. Улар асосан 30 ёшгача бўлган коллеж битирувчиларидан иборат. Келгусида ишлар 2 смена ташкил қилиниб, яна 100 нафар ишчи қабул қилишимиз мумкин. 2022 йилда 30 гектар ерда қурилиш ишлари қилиниб, автомобилни бошланғич босқичидан бошлаб ишлаб чиқарамиз. Натижада яна 2, 3 мингта янги иш ўрни яратилади.

   Йигит-қизлар бу ердаги иш жараёни билан яқиндан танишишди, ўзлари каби ёшлар меҳнат қилаётганининг гувоҳи бўлишди.

   ЖИЗЗАХ ЭИЗда жойлашган "JADA COLOR TEXTIL" МЧЖ ҳам ёшларда катта таассурот қолдирди. Бу ерда калава ипдан трикотаж мато тўқилиб, унга гул босиб чиқарилади.

   —2020 йилнинг сентябрь ойида тўқув цехини ишга туширдик, пандемия бизга анча халал берди, — дейди корхона раҳбари Аъзамжон Бурхонов. — Мутахассисларни жалб қилиш қийин бўлди. Мана шу мушкулликларни енгиб, ўз фаолиятимизни бошлаганмиз. Бугунги кунда корхонада 70 нафар ходим ишлаяпти. Машиналаримиз синов муддатида. Келгусида ишлар учбосқичда ташкиллаштирилиб, 200 иш ўрни яратилиши мўлжалланган. 24 та тўқув машинаси бор, бўёқ машиналари 10-12 тани ташкил этади. Ҳозирча ички бозорга ва буюртма асосида ишлаяпмиз.

   Кейинги учрашув "Ҳақиқат Отабек" МЧЖда бўлиб, ойна ишлаб чиқариш жараёни кўздан кечирилди.

   —Завод 2016 йилда ташкил топган, — дейди корхона раҳбари Отабек Каримов.— Мебель учун ойна ишлаб чиқарамиз. Бир йилда 30 минг квадрат ойна тайёрланади. Ишчиларнинг кўпчилиги ёшлардан иборат. Бугун вилоятимиздаги ёшларнинг ташрифи бизни ҳам қувонтирди.

   Мутахассислар ёшларнинг ҳар бир саволига диққат қаратишди. Ёшлар бу ерда оддий ойнадан 70 баробар мустаҳкам бўлган ойна маҳсулотлари тайёрланишининг гувоҳи бўлишди.

   Бизнес саёҳатдан ҳамманинг кўнгли тўлгани, олам-олам таассуротлар билан қайтишгани рост. Бу келажакда уларнинг ўзига керакли касбни танлашида, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишида албатта асқотади. Бизнес саёҳат ҳали кўплаб соҳалар бўйлаб давом этиши кутилмоқда.

Холниса РАҲМОНҚУЛОВА.

Суратларни Лазиз Маматқулов олган.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.