Регистрация    Войти
Авторизация

КОЛЛЕЖДАН ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА

Категория: Иқтисодиёт

Ҳаммаси шу йилнинг март ойида коллежимизга "Микрокредитбанк” ходимлари келиб ўтказган йиғилишдан сўнг бошланди. Банк ходимлари коллеж ўқувчиларини тадбиркорликка йўналтириш, уларда қизиқиш уйғотиш мақсадида микрокредитлар ҳисобига хусусий ва якка тартибдаги тадбиркорликни йўлга қўйиш учун яратилган шарт-шароит ва имкониятлар тўғрисида тушунтириш беришди. Ўқувчилар ўртасида қизғин муҳокама бўлган ушбу тадбирдан сўнг ота-онам билан маслаҳатлашиб, банкнинг туман бўлими филиалига ариза билан мурожаат қилдим. 100 бош товуқ парваришлаб, аҳолини тухум билан таъминлаш ниятида эдим.

20 кун ичида банкдан икки йилга мўлжалланган, йиллик 9 фоизли 4 миллион тўрт юз минг сўм кредит ажратилиб, Ғаллаорол туманидаги "Сангзорпарранда” МЧЖ ҳисобига ўтказилди. Мен 100 бош товуқ, қафас ва бир ойлик товуқлар озуқасини олиб, уйимизда паррандалар парваришига астойдил киришдим.

Халқимиз бежиз товуқни "етти хазинанинг бири” деб атамас экан. Тез кунда товуқлар тухумга кириб, бир кунда 70-75 тагача тухум бера бошлади. Улар маҳалламиз, ҳаттоки кўчамиздан ортмай қолди. Иккинчи ойдан бошлаб товуқлар озуқасини ўзим сотиб ола бошладим. Соф фойдам жуда катта бўлмаса ҳам, муҳими, ўз бизнесим, фойдали машғулотим борлиги менга кўтаринкилик бағишлаб, янги тадбиркорлик ишларига ундамоқда. Паррандачиликни ривожлантириш билан битта иш ўрни яратдим.

Зарбдор саноат касб-ҳунар коллежида яқинда "Тадбиркорликда менинг ўрним” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, "Адолат” СДП, "Микрокредитбанк” вакиллари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбир ҳам мен учун янги имкониятлар эшигини очди. Мен "Энг тадбиркор ўқувчи” номинацияси ва имтиёзли махсус сертификат билан тақдирландим.

Юртимизда тадбиркорлик ва ёшлар учун яратилаётган имтиёзлардан самарали фойдаланиш аҳоли бандлигини таъминлаш йўлидаги энг қулай йўл эканлигини ўз тажрибамда кўрдим. Имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда келгусида ишлаб чиқаришга йўналтирилган янги бизнес лойиҳасини амалга ошириш ва иш ўринларини кўпайтириш ниятидаман.

Ҳумоюн ЭЛМУРОДОВ,

Зарбдор саноат касб-ҳунар коллежи битирувчиси.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.