Регистрация    Войти
Авторизация
» » ЎЗБЕК АВТОМОБИЛЛАРИ — ўз валютамизда харид қилинмоқда

ЎЗБЕК АВТОМОБИЛЛАРИ — ўз валютамизда харид қилинмоқда

Категория: Иқтисодиёт

Юртимиздаги Асака автомобиль заводида ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг миллий валюта — сўмда сотувга қўйилгани юртдошларимиз учун катта янгилик бўлди. Бу ўзгаришлар билан биргаликда мамлакатимиз аҳолиси учун қандай имтиёз ва қулайликлар яратилди? "GM-Uzbekistan" АЖнинг Жиззах вилоят "Автотеххизмат" МЧЖ савдо бўлими менежери Отабек ОРИФЖОНОВ билан шу ҳақда суҳбатлашдик.

— Юртимизда Асака автомобиль заводида тайёрланаётган автомобилларнинг миллий валютада сотувга чиқарилиши тўғрисида гапириб берсангиз.

— Юртимизда ишлаб чиқарилаётган автомобилларни сотиб олиш ҳар бир фуқаронинг орзуси. Айниқса, шу орзуга етиш, автомобилларнинг эгаси бўлиб юришни истаганлар учун 1 июндан бошлаб "Женерал моторс" акциядорлик жамиятида ишлаб чиқариладиган автомо-билларнинг ҳаммаси миллий валюта — сўмда сотувга ўтганлиги ана шу орзу-истак ва талабларнинг рўёбга чиқи-ши учун тўла замин яратди. Бу халқимизнинг талабидан келиб чиққан ҳолда бўлди десак, адашмаймиз. Чунки автомобиль харид қилиш учун ҳар куни бу ерга 50-60 нафар одам келарди. Бу ҳодиса фуқароларимиз учун катта хушхабар, янгилик.

— Бу ўзгаришлар хорижий ҳамкорлар ёки юрти-миздаги чет эл фуқаролари учун қандай таъсирга эга бўлади?

— Чет эллик ҳамкорлар учун ҳам айни муддао бўлди, деб ўйлайман. Ўзбекистонда яшаётган хорижлик фуқаролар келиб машиналаримизни миллий валютада сотиб олишлари улар учун фақат қулайлик яратади, бошқа давлатга чиқарилаётган автомобиллар ўша давлат валютасида, пул бирлигида харид қилинмоқда.

— Ўзбек автоларининг миллий валютада сотувга қўйилиши билан фуқароларнинг истаган автомо-билларини харид қилишлари борасида янги имко-ниятлар юзага келадими?

— Илгари харидорлар истаган автомобилларни "Ҳозирча тақсимотда "йўқ", деган қисқа жавобда рад этиш билан чегараланардик. Энди йўқ деган жавобни бериш мумкин эмас. Чунки ҳар қандай автомобилга буюртма бериб, навбати келганда етказиб бериш имкониятига эгамиз. Бу харидорлар учун энг катта қулайлик. Айниқса, ҳозир бу тизимда ҳам шаффофлик ҳолати мавжуд, эндиликда харидорлар "generalmotors.uz" сайтига кириб, ўзларининг нечанчи ўринда навбатда турганлигини кўра оладилар.

— Бу мамлакатимиз иқтисодиётида ва юртдош-ларимиз ҳаётида қандай имтиёзлар яратади?

— Ўз-ўзидан ниҳоятда катта манфааат келтиради, дейиш мумкин. Юртдошларимизга бу соҳада имтиёзлар ошади. Илгари жисмоний ёки юридик мақомга эга фуқаролари-миз ташкилотимизга келиб кредитга автомобиль сотиб олиш нияти борлигини айтарди. Табиийки, уларга йўқ де-ган жавобни берардик. Ҳозир республикамизда фаолият олиб бораётган банклар орқали кредитга, пластик картага ва пул ўтказиш йўли билан автомобилларни харид қилиш йўлга қўйилган. Эндиликда харидорлар мурожаат қилгач, шартнома олиб, банк кредити эвазига ўз шахсий автомо-билига эга бўлишлари мумкин.

— Келгусида мамлакатимиз автомобилсозлигида қандай янгиликлар бўлиши кутилмоқда?

— Замон кун сайин ўзгариб, ҳамма илгарилаб бораяпти ва янгилик сари интилаяпти. Бизнинг автомобилсозлик соҳамиз ҳам шу янгилик ортидан бориб, бугунги кунда 9 та турдаги автомобиллар ишлаб чиқарилаётган бўлса, кела-жакда буларнинг сонини янада кўпайтириш ниятидамиз. Янгиликлардан бири шуки, яқин келажакда яна иккита янги турдаги автомобиль ишлаб чиқариш режалаштирилган. Буни албатта, матбуот орқали эълон қилиш ниятимиз бор.

— "Автотеххизмат" МЧЖга ўтган даврда фуқаро-лардан қанча буюртмалар келиб тушган?

— Жиззах вилоят "Автотеххизмат" МЧЖга ўтган 1,5 ой давомида 251 нафар одам мурожаат қилиб, автомашина олишга буюртма берган. Улардан 70 нафардан зиёдига шартнома беришга муваффақ бўлдик. "Женерал моторс" компанияси томонидан яна қўшимча тақсимот ажратилмоқда.

Халқимизнинг фаровон турмуши йўлидаги бу қутлуғ одимлар Ўзбекистон аталмиш давлатнинг келажагини буюк, жаҳон ичра салоҳиятини юксалтиришига аминмиз.

 

Холниса РАҲМОНҚУЛОВА суҳбатлашди.скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.