Регистрация    Войти
Авторизация

ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ

Категория: Иқтисодиёт

"Жиззах” эркин иқтисодий зонасининг маъмурий идорасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 31 майдаги "Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 5 июндаги "Жиззах вилоятида аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш ҳамда тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва "Жиззах вилоятининг ишламай турган ва кам қувватли корхоналари фаолиятини тиклаш ва улардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларининг ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Молия муассасалари, вилоят давлат солиқ, вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни компелекс ривожлантириш, вилоят молия, қишлоқ ва сув хўжалиги, статистика бошқармалари каби бир қатор ташкилотлар вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирокида ўтган йиғилишни республика Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Суннатулло Бекенов бошқариб борди. Нотиқ юқорида номлари келтирилган ҳуқуқий ҳужжатлар асос вазифасини ўтаётган 3 мингдан ортиқ лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилишида жиддий камчиликларга йўл қўйилаётганлигини билдирди. Натижада ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка оид муҳим тадбирларнинг бажарилиши кечикмоқда.

Йиғилишда бир қатор ишбилармонларнинг ариза ва шикоятлари тингланди. Улар томонидан кўтарилган масалалар ечими юзасидан масъулларга қатъий топшириқлар берилди. Республика Савдо-саноат палатаси, тижорат банкларининг филиаллари, суғурта, лизинг, баҳолаш, аудиторлик, ташкилотлари ва бозор инфратузилмасининг бошқа субъектлари томонидан ишбилармонларга Жиззах шаҳридаги тадбиркорликка кўмаклашиш маркази орқали хизмат кўрсатишга эришиш ҳам йиғилганлар муҳокамасида бўлди. Ушбу марказда мониторинг гуруҳи фаолияти йўлга қўйилиши ва мазкур тизим ҳар бир лойиҳанинг бажарилиши устидан назорат ўрнатиши маълум қилинди. Вилоятдаги бир қанча касб-ҳунар коллежларида ташкил этилган курсларда ишбилармонларни тадбиркорлик ва молиявий хўжалик фаолияти асосларига ўқитиш ишларининг аҳволи ҳам танқидий баҳоланди. Қарорларнинг моҳиятидан оммани хабардор этишга қаратилган тадбирларни кучайтириш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

Тадбирда солиқ, статистика, молия каби бир қатор бошқарма ва идоралар раҳбарларининг кун тартибидаги масалаларга доир ҳисоботи тингланди. Қарорлар ижроси бўйича камчиликларга йўл қўяётган масъуллар эндиликда интизомий жазога тортилиши маълум қилинди. Мазкур масала бўйича навбатдаги йиғилиш 5 июль куни ўтказилиши билдирилди. Тадбирда вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Алижон Абдуллаев сўзга чиқди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.