DataLife Engine > Қарорлар > ЧЕТ ЭЛДА ИШЛОВЧИ ФУҚАРОЛАРИМИЗГА ПЕНСИЯ БЕРИЛАДИМИ?

ЧЕТ ЭЛДА ИШЛОВЧИ ФУҚАРОЛАРИМИЗГА ПЕНСИЯ БЕРИЛАДИМИ?


5-12-2019, 09:10. Разместил: User

Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва

қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 39-модда.


   Бугун меҳнат фаолиятини хорижда, турли соҳаларда давом эттираётган, мамлакатимиз иқтисодига кичик бўлсада, ўз улушини қўшаётган юртдошларимизнинг пенсия олишлари масаласи кўпчиликни қизиқтириши табиий. Чет элда маълум вақт давомида ишлаб қайтган фуқароларга пенсия тайинлашнинг тартиби қандай? Қонунчиликда бу билан боғлиқ қандай ўзгаришлар мавжуд? Ушбу саволларга Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Жиззах вилоят бошқармасининг информациялашган таҳлилий ишлар ва статистика сектори бошлиғи Сирож СУВОНОВ жавоб беради:

   — Эндиликда чет элда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари республикага келган кунидан бошлаб, уч йил мобайнида Пенсия жамғармасига тўловларни амалга ошириш орқали иш стажига эга бўлишлари мумкин.

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сонли “Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек, уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига мувофиқ тасдиқланган Низомнинг 9-бандига ўзгартириш киритилди.

   Ушбу ўзгаришга асосан, чет элда ишлаётган Ўзбекистон республикаси фуқаролари республикага келган кунидан бошлаб, уч йил мобайнида пенсия жамғармасига тўловлар, ягона ижтимоий тўловни амалга ошириш орқали иш стажига эга бўлишлари мумкин. Аввалги тартиб бўйича ушбу муддат уч ойни ташкил этар эди.

   Яъни, чет элда ишлаган фуқаронинг чет элда бўлиш даври меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар, паспортдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги ёзувлар(муҳр, штамп ёки белгилар) орқали белгиланади. Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг кўрсатиб ўтилган шахснинг бошқа давлатда бўлган вақти ҳамда консуллик ҳисобига қўйилганлиги тўғрисидаги маълумот кўрсатилган тегишли ҳужжатлар асосида тасдиқланади. Шунингдек, бир йиллик даври учун ҳисоблаш базавий миқдорининг 4,5 баробари миқдорида ягона ижтимоий тўловни амалга ошириш орқали бир йиллик иш стажига эга бўлишлари мумкин. Ушбу стажлар келгусида пенсия ҳисоблашда инобатга олинади.


Холниса РАҲМОНҚУЛОВА ёзиб олди.
скачать dle 12.0
Вернуться назад