Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » Вилоят ҳокимининг Қ А Р О Р И

Вилоят ҳокимининг Қ А Р О Р И

3-02-2020, 11:08
Автор: User
Просмотров: 102
Комментариев: 0
Версия для печати

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг иккинчи сессиясини чақириш тўғрисида

"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17моддасига ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши Регламентининг VII1боб 602моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

   1. Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг иккинчи сессияси 2020 йил 4 февраль куни соат 10.00 да Жиззах шаҳрида чақирилсин.

   2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

   Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга Мурожаатномасида берилган долзарб вазифалар ҳамда вилоятнинг 2019 йилги ижтимоийиқтисодий ривожланиши якунлари ва жорий йилга мўлжалланган ижтимоийиқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари тўғрисида вилоят ҳокимининг ҳисоботи ҳақида;

   Жиззах вилоят прокуратураси органларининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 2019 йил мобайнидаги фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида;

   Жиззах вилоят ички ишлар бошқармасининг вилоят ҳудудида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳолати тўғрисидаги ахбороти тўғрисида;

   Жиззах вилоятидаги жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий суд раисларининг 2019 йил фаолияти якунлари ҳақидаги ахборотлари тўғрисида;

   Жиззах вилоят адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат ишларининг аҳоли, қонун ҳужжатларини тарқатиш ҳамда ижрочиларга етказиш, унинг мазмунмоҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш ишлари бўйича 2019 йил мобайнидаги фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида;

    Вилоятдаги олий таълим муассасаларида 2019 йилда амалга оширилган ишлар ва 2020 йилдаги устувор вазифалар тўғрисида ректорларнинг ҳисоботи тўғрисида;

   Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2020 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш;

   Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосарлари, котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари, вилоят бошқарма ва ташкилот раҳбарларини лавозимига тасдиқлаш тўғрисида;

Бошқа масалалар.

    3. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссиялари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлиги ташкилийназорат гуруҳи, тегишли котибиятлар, гуруҳлар, мутасадди идоралар билан биргаликда сессияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласин.


Вилоят ҳокимининг

биринчи ўринбосари Н.Раджапов.

           Жиззах шаҳри,

          2020 йил 28 январьскачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.