Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

5-12-2019, 08:32
Автор: User
Просмотров: 123
Комментариев: 0
Версия для печати

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ ҚИРҚ ТЎҚҚИЗИНЧИ СЕССИЯСИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА


   “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

   1. Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг қирқ тўққизинчи сессияси 2019 йил 6 декабрь куни соат 10.00 да Жиззах шаҳрида чақирилсин.

    2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори ижроси юзасидан вилоят секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида;

   Вилоятда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастурининг бажарилиши тўғрисида;

    Вилоят ҳудудида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳолати юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ахбороти тўғрисида;

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3680-сонли Қарорининг ижроси тўғрисида;

    Вилоят маҳаллий бюджетининг 2019 йил учинчи чорак ижроси тўғрисида;

   Янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича вилоят Дастурининг 2019 йил учинчи чораги ижроси ҳақида;

Вилоят ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш ҳақида.

   3. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссиялари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи тегишли котибиятлар, мутасадди идоралар билан биргаликда сессияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласин.


Вилоят ҳокими Э.САЛИЕВ

      Жиззах шаҳри,

     2019 йил 28 ноябрь.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.